Жиззахда "Янги юлдуз" телелойиҳасига старт берилди

Жиззахда "Янги юлдуз" телелойиҳасига старт берилди

Ёшлар иттифоқи Жиззах шаҳар Кенгаши ҳамда вилоят телерадиокомпанияси ҳамкорлигида ёш истеъдодларни аниқлаш ва иқтидорини рўёбга чиқариш мақсадида "Янги юлдуз" телелойиҳасига старт берилди.

Ҳонандалик ва рақс йўналишида амалга оширилаётган телелойиҳа Жиззах шаҳрининг истеъдодли ёшларини ўзида қамраб олди.

Президентимизнинг 5 муҳим ташаббуси ижросини таъминлашга қаратилган ушбу лойиҳада 300 нафарга яқин ёшлар иштирок этиш истагини билдирди.
29-30 январь кунлари Ёшлар инновацион марказида лойиҳа кастинги ташкил этилиб, саралаш танловлари бўлиб ўтди.
"Янги юлдуз" йил давомида ҳафтанинг якшанба кунлари Жиззах вилоят телеканали орқали эфирга узатилади.