» » Ўзбекистонда диний экстремистик ташкилот тузишда айбланиб қамалган Арамаис Авакян озодликка чиқарилди

Ўзбекистонда диний экстремистик ташкилот тузишда айбланиб қамалган Арамаис Авакян озодликка чиқарилди

Жиззах вилояти Пахтакор туманида истиқомат қилган, асли арманистонлик Арамаис Авакян жазони ижро этиш манзил-колониясидан озод этилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизматига таяниб, «Gazeta.uz» маълум қилди.

1982 йилда туғилган Арамаис Авакян Ўзбекистон фуқароси ҳисобланади. У 2016 йили 19 февралда суднинг тегишли қарори билан 7 йилга озодликдан маҳрум этилганди. Ўшанда Авакян Жиноят кодексининг 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 161-моддаси (Қўпорувчилик), 169-моддаси (Ўғрилик), 244/1-моддаси (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) ва 244/2-моддасида (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбли, деб топилганди.

2016 йили 22 март куни Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят судида апелляция инстанциясида суд қарори устидан шикоят кўриб чиқилган ва ҳукм ўзгаришсиз қолганди. Орадан 2  йил ўтиб, май ойида Авакян жазони ижро этиш манзил-колониясига ўтказилганди.

2020 йил 31 январь куни бўлиб ўтган Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов коллегияси қуйи инстанция қарорларидаги Авакянга тегишли қисми ўзгартирилди. Унинг жазо муддати 4 йил, 4 ой ва 27 кунгача қисқартирилди. Айни пайтда жазо муддатини ўтаб бўлган Арамаис жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилди.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм фермернинг озод этилганига муносабат билдириб, буни олқишлади.

«Ўзбекистон жойларда ҳокимиятдан ғайриқонуний фойдаланиш оқибатида қамоққа ноҳақ тушган Арамаис Авакянни қўйиб юборганини эшитиб, хурсанд бўлдим. Бу Мирзиёев бошқарувидаги Ўзбекистонда қонун устуворлиги сари қўйилган яна битта қадам», — деб фикр билдирган у Twitter’даги саҳифасида.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

10:18
ASIA SCHOOL’нинг “Мактабга тайёрлов маркази” қандай афзалликларга эга?
09:30
ИИВ «Жиззахда калтакланган отахон» билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди (видео)
09:27
Россиялик хонанда Ольга Бузова тошкентлик мухлисларидан ҳайратга тушди (фото, видео)
09:25
Жиззахда “Универсиада”нинг гандбол мусобақаси ғолиблари тақдирланди
09:22
Роналду севгилиси Жоржинага ҳар ой қанча пул беради?
17:25
Божхоначилар томонидан биофаол қўшимчаларнинг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолинди
17:16
“Human” хусусий бандлик агентлиги МЧЖдан пул маблағларини қайтариш ишлари Жиззахда ҳам олиб борилмоқда
14:01
Жиззахда янги ташкил этилган вазирлик бошқармасининг раҳбарияти тайинланди
13:39
Санъаткорлар қанча солиқ тўлаши маълум бўлди
13:34
Microsoft Word, Exel ва PowerPoint’ни битта иловада бирлаштирди
13:32
Болалар учун энг яхши ва энг ёмон шароитларга эга давлатлар маълум қилинди
12:02
Туркманистонда Ўзбекистон телеканалларининг эфири тўхтатиб қўйилди
11:59
Россияда смартфонлар қимматлаша бошлади
11:58
Қашқадарё прокуратураси олдида уйи бузилишга тушган аёл ўзини ёқиб юборди
11:54
Мнемоника — эслаб қолиш санъати. Унга эришиш учун нима қилиш керак?
11:53
22 февраль куни Тошкентда профессионал бокс кечаси ташкил этилади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР