» » Янгиободда коронавирус ва бошқа юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган машғулот ўтказилди

Янгиободда коронавирус ва бошқа юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган машғулот ўтказилди

Бугунги кунга келиб Хитойнинг Хубей провинцияси маркази Ухан шаҳрида тарқалган янги коронавирус минтақадаги барча давлатларнинг чегара ҳудудларида алоҳида чора-тадбирлар кўрилишини тақозо этмоқда.

Бугун ушбу касалликлар билан касалланганлар ёки вафот этганлар сони дунё миқёсида кун сайин ошиб бораётганлиги маълум. Шу сабабли ушбу касалликни юртимизга кириб келишининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 январдаги “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоятининг Янгиобод туманида кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Унда Жиззах вилояти ФВБ, соғлиқни сақлаш бошқармаси, санитария эпидемиология осойишталик маркази, божхона бошқармаси, чегара қўшинларининг 76 нафар ходим ва 13 та махсус техникалари иштирок этди.
Янгиобод тумани Тожикистон Республикаси Сўғд вилоятининг Истаравшан ва Зафаробод туманлари билан чегарадош ҳудуд ҳисобланади.

Хитой Халқ Республикасида юзага келган эпидимиологик вазиятни ҳамда ушбу давлат билан мавжуд кенг иқтисодий, илмий, маданий ва туристик алоқаларни инобатга олган ҳолда фавқулодда вазиятларда давлат қуйи тизимларининг ҳамкорликдаги махсус тактик ўқув машқи Янгиобод туманидаги “Қўшқанд” чегара-божхона постида ўтказилди.

Бунда ўта хавфли юқумли касалликлар кириб келишининг олдини олишда тегишли хизматлар ҳамкорлииги, халқаро тиббий санитария қоидаларини жорий этиш тартиби амалда синаб кўрилди. Чегара-божхона постида санитар-карантин пунктида ўтказилган машқлар давомида ўта хавфли юқумли касалликлар билан оғриган шахсларни аниқлаш, бирламчи ташхис қўйиш ҳамда бу ҳақда тегишли хизматларга хабар бериш, беморларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва шифохонага эвакуация қилиш, фавқулодда вазиятлар содир бўлган ҳудудларда назорат ўрнатиш каби жараёнларнинг амалда бажарилиши кузатиб борилди.
Коронавирус ва унинг олдини олиш – бугунги кунда дунё ҳамжамияти олдида турган долзарб мавзулардан биридир. Ўтказилган бундай ўқув машғулотлари эса унинг олдини олишга қаратилган энг самарали воситалардан биридир.

               

Жиззах вилояти ФВБ ОАВва ЖТБҲҚГ

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

10:18
ASIA SCHOOL’нинг “Мактабга тайёрлов маркази” қандай афзалликларга эга?
09:30
ИИВ «Жиззахда калтакланган отахон» билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди (видео)
09:27
Россиялик хонанда Ольга Бузова тошкентлик мухлисларидан ҳайратга тушди (фото, видео)
09:25
Жиззахда “Универсиада”нинг гандбол мусобақаси ғолиблари тақдирланди
09:22
Роналду севгилиси Жоржинага ҳар ой қанча пул беради?
17:25
Божхоначилар томонидан биофаол қўшимчаларнинг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолинди
17:16
“Human” хусусий бандлик агентлиги МЧЖдан пул маблағларини қайтариш ишлари Жиззахда ҳам олиб борилмоқда
14:01
Жиззахда янги ташкил этилган вазирлик бошқармасининг раҳбарияти тайинланди
13:39
Санъаткорлар қанча солиқ тўлаши маълум бўлди
13:34
Microsoft Word, Exel ва PowerPoint’ни битта иловада бирлаштирди
13:32
Болалар учун энг яхши ва энг ёмон шароитларга эга давлатлар маълум қилинди
12:02
Туркманистонда Ўзбекистон телеканалларининг эфири тўхтатиб қўйилди
11:59
Россияда смартфонлар қимматлаша бошлади
11:58
Қашқадарё прокуратураси олдида уйи бузилишга тушган аёл ўзини ёқиб юборди
11:54
Мнемоника — эслаб қолиш санъати. Унга эришиш учун нима қилиш керак?
11:53
22 февраль куни Тошкентда профессионал бокс кечаси ташкил этилади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР