» » Жиззах шаҳар ҳокимлиги "Марказий деҳқон бозори" ҳудудида жойлашган кўчма дўконларни бузилишига доир хабарга аниқлик киритди

Жиззах шаҳар ҳокимлиги "Марказий деҳқон бозори" ҳудудида жойлашган кўчма дўконларни бузилишига доир хабарга аниқлик киритди

Яқиндагина https://www.youtube.com/ сайтидаги “Оқ ва қора” канали орқали Жиззах шаҳар "Марказий деҳқон бозори" ҳудудида жойлашган кўчма дўконлар ҳақидаги хабар тарқалган эди.

Хабар юзасидан шаҳар ҳокимлиги мутасадди ҳодимлари томонидан суриштириш ишлари олиб борилди. Айтиш жоизки аслида воқеа видео хабарда айтилганидек эмаслигига ойдинлик киритилди.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги ва қурилиш бўлими мутахассислари томонидан аҳоли пунктларини комплекс қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини бажарилиши юзасидан ҳудудларда ўтказилган ўрганишлар натижасида шаҳарнинг "Марказий деҳқон бозори" ва "Эски шаҳар деҳқон бозори" ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 сентябрдаги "Жиззах шаҳрининг 2030 йилгача бўлган давр учун бош режасини тасдиқлаш тўғрисида"ги 266-сонли ва 2009 йил 12 февралдаги "Аҳоли пунктларининг комплекс қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қатъий бажарилишини назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги 41-сонли ва 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарорлари талабларини қўпол равишда бузган ҳолда айрим юридик ва жисмоний шахслар томонидан бозор ҳудудида тегишли рухсат берувчи ва шаҳарсозлик ҳужжатларисиз ўзбошимчалик билан капитал қурилишлар ҳамда енгил конструкцияли турли хил қурилмалар ёрдамида қурган ҳолда шаҳарнинг бош режасига ва марказий бозорларининг тасдиқланган бош режаларига зид равишда қурилиш соҳасидаги хуқуқбузарликларни содир этилган.

Бу эса ўз навбатида вилоятимизнинг турли ҳудудларидан келаётган сотувчи ва харидорларга ноқулайликлар туғдириб, уларнинг ҳақли эътирозларига, шу билан биргаликда архитектура, қурилиш, санитария ва ёнғинга қарши меъёр талабларини бузган ҳолда шаҳарнинг ободонлаштириш ва коммуникация тармоқларининг узилишларига жиддий таъсир этиб, маҳаллий ҳокимият бюджетига катта миқдорда зарар келтирган.

Бозор маъмурияти ҳамда тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан интернет тармоғида чиқиш қилган шаҳарнинг "Марказий дехқон бозори"да ўзини “тадбиркорман” деб шикоят қилган фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятлари ўрганиб чиқилганда бир қатор камчиликлар аниқланган.

Жумладан, фуқаро Д.Д “ОҚҚУШ ХАЛОЛ ПАРРАНДА” МЧЖ раҳбари. Жамият Арнасой туманидан давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, ишчи ходимлар сони 1 киши. Солиқ ҳисоботларида айланма маблағлари йўқлиги ва солиқ тўловлари тўламаганлиги маълум бўлди.

Фуқаро У.С “ЛАЛМИКОР” ФХ ишчиси. Фермер хўжалик Шароф Рашидов туманидан давлат рўйхатидан ўтган бўлиб ишчи ходимлар сони 3 киши. Солиқ ҳисоботларида 2019 йилга товар айланма маблағлари йўқ бўлиб, солиқ тўловлари ҳам тўланмаган.

Фуқаро И.М “EL-DIOR” ОК раҳбари. Фирма Жиззах шаҳридан давлат рўйхатидан ўтган бўлиб ишчи ходимлар сони 2 киши. Шу бугунги кунга қадар бозорда бир кун ҳам савдо фаолияти билан шуғулланмаган ва савдо жойи ажратиш бўйича бирон марта ҳам бозор маъмуриятига ёзма равишда мурожаат қилмаган.

Бундан ташқари ушбу фуқаролар ҳеч қандай тегишли ҳужжатларсиз ўзбошимчалик билан бозорга кириш қисмида ёнғин талабларини қўпол равишда бузган ҳолда бозор мулкига, йўлаклардаги брусчаткаларга ва ободонлаштириш учун ётқизилган суғориш тизимларига ҳам жиддий зарар келтирган. Бу эса яна бозор ва маҳаллий ҳокимиятнинг иқтисодий ҳолатига салбий таъсир этади.

Шунга қарамасдан шаҳар ҳокими Акбар Шукуров мурожаат қилган фуқаролар билан шахсан учрашиб масалани ҳал этиш чоралари қўрилишини айтган.

Ҳозирда барча ноқонуний қурилган дўконлар зарар етказилмаган ҳолда белгиланган жойга кўчирилмоқда ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

“Танганинг икки томони бор” деганларидек хабар чиқараётган “блогер”ларимиздан тегишли мутасадди ташкилот яни ҳокимлик, бозор маъмурияти, шаҳар архитектори билан суҳбатлашиб, масалага ҳар икки томонлама ёндошишларини илтимос қилиб қолар эдик.

Ўрганиш кунида кучли ёмғир туфайли қурилиш ишлари вақтинча тўхтатилган.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

15:36
Энди маҳалла раислари қандай даромад топади? Моддий ёрдам пуллари қисқарадими?
15:34
Коронавирус сунъий яратилган: бу фитнами ёки ҳақиқат?
15:33
Чехиялик машҳур хонанда ўзбекистонлик спортчидан фарзанд кутмоқда (фото)
15:29
Фориш туманида сенатар ва ёшлар учрашуви ўтказилди
15:21
22.02.2020 — Ванга қўрқинчли башоратида бу кун ҳақида нима деган?
15:16
ЙПХ инспекторига қўл кўтарган шахс қамоққа олинди
10:18
ASIA SCHOOL’нинг “Мактабга тайёрлов маркази” қандай афзалликларга эга?
09:30
ИИВ «Жиззахда калтакланган отахон» билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди (видео)
09:27
Россиялик хонанда Ольга Бузова тошкентлик мухлисларидан ҳайратга тушди (фото, видео)
09:25
Жиззахда “Универсиада”нинг гандбол мусобақаси ғолиблари тақдирланди
09:22
Роналду севгилиси Жоржинага ҳар ой қанча пул беради?
17:25
Божхоначилар томонидан биофаол қўшимчаларнинг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолинди
17:16
“Human” хусусий бандлик агентлиги МЧЖдан пул маблағларини қайтариш ишлари Жиззахда ҳам олиб борилмоқда
14:01
Жиззахда янги ташкил этилган вазирлик бошқармасининг раҳбарияти тайинланди
13:39
Санъаткорлар қанча солиқ тўлаши маълум бўлди
13:34
Microsoft Word, Exel ва PowerPoint’ни битта иловада бирлаштирди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР