» » Жиззахда бош шифокор ходимларига ёзилган 85 млн сўм «премия» пулларини ишлатиб юборгани аниқланди

Жиззахда бош шифокор ходимларига ёзилган 85 млн сўм «премия» пулларини ишлатиб юборгани аниқланди

Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Санитария эпидемиология осойишталик маркази бошлиғи ходимларига ажратилган рағбатлантириш маблағларини ўз манфаатлари йўлида ишлатиб юборгани маълум бўлди, деб хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Мирзачўл тумани «Мирзадала» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1986 йилда туғилган фуқаро Қ.У. вилоят ички ишлар бошқармасига мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган рағбатлантириш пулларини Мирзачўл тумани Санитария эпидемиология осойишталик маркази бошлиғи ўзининг пластик картасига Click орқали ўтказиб, шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб юборганини билдирган.

Вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси, Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида Мирзачўл тумани СЭОМ бош шифокори З.А. жами 85 533 896 сўм пулларни ходимларга рағбатлантириш сифатида ёзиб, шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб юборгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси («Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш») билан жиноят иши қўзғатилган.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

11:30
Экстремизм ва терроризм иллатининг кучайиши нимага бориб тақалмоқда?
10:55
" Хотиржам бўлишга асос йуқ!" Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини коронавирус хавфидан огоҳлантирди
10:37
Аълочи ўқувчига солиқчидан эсдалик
09:40
Дунёдаги энг қиммат автомобиль кимга тегишли?
09:37
Қашқадарёда бирйўла 10 нафар кадастр ходими ишдан ҳайдалди
09:35
СЭ: "Элдор Шомуродовга Европадан аниқ таклиф бор"
09:34
Банкнинг 1,46 млрд сўм кредитини нақдлаштириб, Malibu сотиб олган тадбиркорга қарши иш очилди
09:33
Huawei 5G да қувватланадиган планшетни тақдим этди
09:31
«Халқимизга балиқ эмас, қармоқ беришимиз керак» — Президент
09:30
Элмира Боситхонова: Энди ҳоким ўз ишини маҳаллаларга қилдиришига чек қўйилади
09:15
Айрим маълумотномаларни давлат органлари томонидан фуқаролардан талаб этиш тартиби тез орада бекор бўлиши кутилмоқда
15:25
Хоразмда 33 яшар қиз 70 ёшли отасини темир билан уриб ўлдирди
15:21
Дунёдаги энг кекса ота ҳисобланган 104 ёшли отахон сигарет касрига қолди…
15:18
(18+) Ўзбек тўйидаги шармандалик: эркак ва аёлнинг беҳаё рақси (+Видео)
15:16
АҚШдаги пиво заводида отишма натижасида 6 киши ҳалок бўлди (видео)
15:14
Коронавирус туфайли Умра зиёратчиларининг Саудия Арабистонига кириши вақтинчалик тақиқланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР