» » Арнасой туманида қисқичбақалар етиштириладиган бўлди

Арнасой туманида қисқичбақалар етиштириладиган бўлди

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги "АйдарАрнасой кўллар тизими дирекцияси" давлат унитар корхонаси ўтган даврда балиқчиликни ривожлантириш борасида салмоқли натижаларга эришди.

Хусусан, 15 та махсус транспортдан иборат автопарк шакллантирилди. Шунингдек, ижарачиларга шароит яратиш мақсадида Арнасой кўли атрофида ҳар бирининг сиғими 25 куб метр бўлган иккита балиқ сақлаш музлаткичи ва браконьерларга қарши курашиш учун иккита назорат пости ташкил этилди.

Тизимда балиқ етиштирувчи хўжаликларни чавоқ билан тўлиқ таъминлаш мақсадида дирекциянинг ташаббуси билан "Jizzax aqua biotechnology" Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси ташкил этилиб, уни ривожлантириш мақсадида хитойлик инвесторлар 315 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритди.

Йилига 500 млн. дона балиқ личинкасини ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган инкубация цехи ҳамда 30 млн. та чавоқ етиштириш имкониятига эга бўлган 110 гектар сунъий сув ҳавзаларида парваришхоналар ташкил этилди. Бугунги кунда личинкалар ҳисобига 7,2 млн. дона оқ амур, дўнгпешона ва зоғорабалиқ чавоқлари етиштирилмоқда.

Бу йилдан бошлаб инкубация цехининг тўлиқ қувватда ишлаши таъминланади. Йилига 20 млн. донагача чавоқ етиштириш йўлга қўйилади. Бундан ташқари, Хитой инвестицияси асосида экспортбоп балиқлар, қисқичбақалар етиштириш ва экотуризмни ривожлантириш ишлари олиб борилади.

В.Тен,

АйдарАрнасой кўллар тизими дирекцияси директори

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

13:49
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг ёшлар билан учрашуви ўтказилди
17:03
Саховат ва кўмак – юртдошимга мадад
16:33
Samsung тасодифан Galaxy Note20 Ultra флагманининг дизайнини ошкор қилиб қўйди
16:31
Вадим Абрамов бош жамоани қандай шакллантираётгани ва бошқа қизиқарли мавзулар ҳақида интервью берди
16:30
Ким Чен Ин нима учун Шимолий Кореяда коронавирус йўқлигини изоҳлади
16:24
Жиззахда 2020 йил якунигача ўзини ўзи банд қилганлар сони 13147 тага етиши мумкин
16:22
Ўзини ўзи банд қилиш: тартиб, рағбат, натижа
11:58
Дезинфекцияловчи тоннеллар коронавирусдан ҳимоя қилмайдими?
17:15
Мамлакатимизда ўзини ўзи банд қилган аҳоли қатламига ҳам қатор енгиллик ва имтиёзлар берилди
15:41
Пандемиянинг иккинчи тўлқини бошландими? Жиззахда коронавирусдан зарарланаётган ҳудудлар сони ортиб бормоқда. Улар сони 27 тага етди.
11:20
Хитой бир ўқ билан икки қуённи урмоқда, Ғарб эса норози...
11:18
Коронавирус: яна бир жиддий ўсиш қайд этилди
11:17
Ўз жонига қасд қилган 18 ёшли қизнинг турмуш ўртоғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
11:16
Маҳкум қийноқдан вафот этгани инкор қилинди
11:00
Жиззах шаҳрининг 4 та маҳалласида коронавирус аниқланди
09:15
Вирус блокатор вирусдан ҳимоя қиладими?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР