» » ИИВ «Жиззахда калтакланган отахон» билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди (видео)

ИИВ «Жиззахда калтакланган отахон» билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди (видео)

19 февраль, чоршанба куни, ижтимоий тармоқларда «Яна битта оқпадар фарзанд 80 ёшли отасини ҳақоратлаб, унга қўл кўтарган» деб номланган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги изоҳ берди.

Ҳолат юзасидан суриштирувларда ушбу ҳолат 2019 йил 13 февраль куни Жиззах вилояти Янгиобод тумани Пастки Сармич қишлоғида яшовчи 1936 йилда туғилган, муқаддам икки маротаба судланган фуқаро О.Толипов хонадонида содир бўлганлиги аниқланди. Видеода кўринган отахон хонадон эгаси О.Толиповнинг ўзи бўлиб, у собиқ турмуш ўртоғи О.Жўраевани 2015 йил 13 август куни қасддан ўлдиргандан сўнг агрессив ҳолатга тушиб қолганлиги, мустақил ҳаракат қила олмаслиги, кўзи кўрмаслиги, соч-соқол ва тирноқларини олиш мақсадида фарзандлари унга қараган вақтида доимий равишда қаршилик кўрсатиб, қўпол сўзлар билан ҳақорат қилиб келиши, яшаш хонадонида кийимларини ечиб ташлаш ҳолатлари кузатилганлиги маълум бўлди.

Ҳолат содир бўлган кунда ҳам О.Толиповнинг ўғли, 1972 йилда туғилган З.Толипов ва унинг турмуш ўртоғи, 1970 йилда туғилган М.Мансурова О.Толиповнинг кийимларини алмаштириш, ювинтириш ҳамда танасининг орқа қисмига тошган яраларга дори қўйиш мақсадида яшаш хонадонининг пешайвонига олиб чиққанлиги, у эса доимгидек ўғли ва келинига қаршилик кўрсатганлиги, ҳолатни З.Толиповнинг қизи, 2000 йилда туғилган Ш.Обиджонова қўл телефонида тасвирга олганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Янгиобод тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

                             

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:31
Деновдаги Амир Темур ҳайкали муҳокамаларга сабаб бўлди. Мавзуга Сенат қўмитаси раиси муносабат билдирди
15:38
Жиззахдаги дастурчилар, робототехника ва IT йўналишида фаолият олиб борувчилар диққатига
15:27
Ҳар йили ноябрда "Кексалар учун туризм ойлиги" ўтказилади
15:26
Божхона омборларида қанча озиқ-овқат маҳсулотлар захираси мавжуд?
15:16
Эронда ота 35 ёшли эркак билан қочиб кетган 14 яшар қизини бошини чопиб ташлади
14:05
Пандемия: аҳоли ва тадбиркорларга навбатдаги солиқ енгилликлари
09:45
“Жиззахда яна бир ҳолатда минерал ўғитнинг талон-тарож этилишига чек қўйилди”
09:31
Олимлар: қуёш нури коронавирусни 15 дақиқада йўқ қила олади
09:17
Қамалгани иддао қилинган блогер қаердалиги маълум бўлди
09:15
Кулгига сабаб бўлган Амир Темур ҳайкали қайта реконструкция қилинади
09:13
Фарғонада “Ҳизб ут-Таҳрир” аъзолари қўлга олинди
08:56
Жиззахдаги ЙТҲда Spark йўлдан 100 метр нарига учиб тушган. Ҳайдовчи эса ойнадан отилиб кетган
08:45
Жиззахда Марказий Осиёда ягона бўлган велосипед спортининг Олимпия ўйинлари дастурига киритилган ВМХ йўналишидаги трасса қурилади (фото)
15:57
Англияда тезликни 300 км/соатдан оширган ҳайдовчи қидирилмоқда (видео)
15:35
Россия фойдасига жосуслик қилган собиқ КГБ зобити Рафик Сайфулин 12 йилга қамалди
11:59
Жиззах вилояти ғалла йиғим-терими мавсумида ёнғин хавфсизлигига тайёрми?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР