» » Фориш туманида сенатор ва ёшлар учрашуви ўтказилди

Фориш туманида сенатор ва ёшлар учрашуви ўтказилди

Муҳтарам Президентимиз 2019 йил 27 декабрь куни Тошкентдаги ахборот коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўргатишга ихтисослаштирилган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан очиқ, ошкора мулоқот ўтказганди.

Ўша нуфузли анжуманда Юртбошимиз тилидан жаранглаган "Ҳар бир ҳоким, туман ёки вилоят ҳокими бўлишидан қатъий назар, сектор раҳбарлари билан биргаликда ёшлар масаласини ўзи учун устувор вазифа қилиб олмас экан, жойларда бу борадаги ишларимизнинг натижаси самарали бўлмайди", деган пурмаъно жумлалар чиндан ҳам кўпчиликнинг дилидаги гаплардир.
18-сонли мусиқа ва санъат мактабида Фориш туман ҳокими Абдивали Мустанов, Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзолари Назира Мухторова, Холида Алимова, Санобар Суярова, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Нодира Каримоваларнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувни туман ҳокими Абдивали Мустанов кириш сўзи билан очди. Учрашувда туманимиз ёшлари туман ҳокими ҳамда Олий Мажлис Сенати аъзоларига ўзларини қийнаётган муаммолар юзасидан мурожаат қилишди. Ёшлар томонидан билдирилган 29 та мурожаатларнинг ярми ўз жойида ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатлар ижро этиш учун назоратга олинди.

Учрашувда меҳнат фахрийлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ҳуқуқшунос Унсун Астанова, меҳнат қаҳрамони Қобил Олқаровлар ўз ҳаёт ва меҳнат фаолиятлари ҳақида ёшларга батафсил сўзлаб беришди.

Учрашувда бир қатор фаол ёшларга туман ҳокимлиги томонидан бадиий адабиётлар совға тариқасида тарқатилди.

Фориш туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:31
Деновдаги Амир Темур ҳайкали муҳокамаларга сабаб бўлди. Мавзуга Сенат қўмитаси раиси муносабат билдирди
15:38
Жиззахдаги дастурчилар, робототехника ва IT йўналишида фаолият олиб борувчилар диққатига
15:27
Ҳар йили ноябрда "Кексалар учун туризм ойлиги" ўтказилади
15:26
Божхона омборларида қанча озиқ-овқат маҳсулотлар захираси мавжуд?
15:16
Эронда ота 35 ёшли эркак билан қочиб кетган 14 яшар қизини бошини чопиб ташлади
14:05
Пандемия: аҳоли ва тадбиркорларга навбатдаги солиқ енгилликлари
09:45
“Жиззахда яна бир ҳолатда минерал ўғитнинг талон-тарож этилишига чек қўйилди”
09:31
Олимлар: қуёш нури коронавирусни 15 дақиқада йўқ қила олади
09:17
Қамалгани иддао қилинган блогер қаердалиги маълум бўлди
09:15
Кулгига сабаб бўлган Амир Темур ҳайкали қайта реконструкция қилинади
09:13
Фарғонада “Ҳизб ут-Таҳрир” аъзолари қўлга олинди
08:56
Жиззахдаги ЙТҲда Spark йўлдан 100 метр нарига учиб тушган. Ҳайдовчи эса ойнадан отилиб кетган
08:45
Жиззахда Марказий Осиёда ягона бўлган велосипед спортининг Олимпия ўйинлари дастурига киритилган ВМХ йўналишидаги трасса қурилади (фото)
15:57
Англияда тезликни 300 км/соатдан оширган ҳайдовчи қидирилмоқда (видео)
15:35
Россия фойдасига жосуслик қилган собиқ КГБ зобити Рафик Сайфулин 12 йилга қамалди
11:59
Жиззах вилояти ғалла йиғим-терими мавсумида ёнғин хавфсизлигига тайёрми?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР