» » Жиззахда автомашинани олиб қочган мактаб ўқувчилари қўлга олинди

Жиззахда автомашинани олиб қочган мактаб ўқувчилари қўлга олинди

Жиззах шаҳрида 21 июнь куни соат 01.00ларда номаълум шахслар М.Улуғбек маҳалласи ҳудудида жойлашган “Жиззах темир йўл вокзали” автотураргоҳида эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган Ш.Рашидов туманида яшовчи 38 ёшли У.С. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинани ҳайдаб қочган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина Ш.Рашидов тумани “Янгиҳаёт” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Жиззах-Фориш” йўлининг 24-км.дан техник соз ҳолда топилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Ш.Рашидов тумани Раваллиқ маҳалласида яшовчи, 11-сонли ўрта мактабнинг икки нафар 9-синф ўқувчилари О.А. ва Н.А.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш