» » Жиззах вилоят прокурорининг учрашувида боғ яратилди, ёшлар эса ишга жойлашди

Жиззах вилоят прокурорининг учрашувида боғ яратилди, ёшлар эса ишга жойлашди

Жорий йилнинг 25 февраль куни Ғаллаорол туманидаги тиббиёт коллежи биносида вилоят прокурори Ислом Эргашходжаев, туман прокурори С.Раззоков ҳамда Жиззах ҳарбий прокурори О.Хайдаровлар томонидан ёшлар билан учрашув ва оммавий қабул бўлиб ўтди. 

Учрашув бошланишидан олдин вилоят прокурори бошчилигидаги ишчи гуруҳ “Маҳалла” марказида ташкил этилган “Ёш тадбиркорлар” томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ярмаркаси ва “Ибратли чевар қизлар” тикув цехи фаолияти билан танишдилар.

 

Шундан сўнг, ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида тиббиёт коллежи биносида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. Ярмаркада 170 нафар ёшлар иштирок этиб, шундан 75 нафари ишга жойлаштирилди. Шундан 64 нафари “Сангзор текстил” МЧЖга, қолган 11 нафари туман тиббиёт бирлашмаси, Автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва таъмирлаш корхонаси ҳамда 14-сонли мактабгача таълим муассасаларига доимий ишга қабул қилинди. 

Ўз навбатида, муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида ёшларни мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодларини юзага чиқаришларига кўмаклашиш, уларни жисмонан чиниқтириш, спорт соҳасидаги қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш мақсадида спортнинг кураш, шахмат, стол тенниси турлари бўйича ҳамда ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича мактаблараро катта мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақага жами бўлиб 21 та мактаб жамоаларидан  300 га яқин ўқувчилар иштирок этишди.

Тадбирда прокуратура ташаббуси билан ташкил этилган “Мирзабулоқ” қишлоқ фуқаролар йиғини, Хонақоқ қишлоғидаги 10 гектар ер майдонига “Ёшлар боғи” барпо этилиб, тадбирга йиғилган 300 дан зиёд ёшлар иштирокида кўчат экишни вилоят прокурори бошлаб бериб, 2200 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш ишлари амалга оширилди. Шундан 1800 таси мевали, 200 таси манзарали ва 200 таси арчадан иборат.

 

Ушбу тадбирлардан сўнг, вилоят прокурорининг туман молия бўлими биносида туман ёшлари билан учрашуви ўтказилди. Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда 200 нафар ёшлар иштирок этиб, шундан 30 нафари ўзларининг муаммо ва таклифлари билан мурожаат этишди. Шундан 16 таси қаноатлантирилди. Жумладан, “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури доирасида 15 нафарига имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича сертификатлар берилиб, 1 нафарининг прокуратура ходимидан ёшлар етакчисини тайинлаш ҳақидаги таклифи маъқулланди. Қолган мурожаатларнинг ижроси вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинди. 

Тадбир якунида, қарздорлар И.Абдужалиловдан 550.000 сўм, А.Икромовдан 1.634.000 сўм ва З.Баракаевдан 1.704.000 сўм жами 3.888.000 сўм алимент пуллари ундирувчилар С.Абдужалилова, А.Икромова ва О.Баракаеваларнинг вояга етмаган фарзандларининг таъминоти учун ундириб берилди.

Шунингдек, муайян ютуқларга эришган, фан олимпиадалари ва турли халқаро спорт мусобақаларида совринли ўринларни қўлга киритган ва кам таъминланган 48 нафар ёшларга ташаккурнома, бадиий китоблар ва бошқа спорт анжомларидан иборат эсдалик совғалари топширилди.

Учрашувдан сўнг, ёшларни касбга йўналтириш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ва ишлаб чиқариш корхоналарининг фаолияти билан таништириш мақсадида тумандаги “Сангзортекстил” масъулияти чекланган жамиятига саёҳат ташкил этилди. 

Бундан ташқари, тиббиёт коллежи биносида Жиззах вилоят мобил поликлиникаси ва Соғлом авлод жамғармаси мутахассислари томонидан 203 нафар шахслар тиббий кўрикдан ўтказилиб, касаллиги аниқланган 130 нафар беморларга 18 турдаги 716 ўрамдан иборат дори-дармон воситалари бепул тарқатилди. 

Тадбир кетма-кетлигида шу куннинг ўзида вилоят прокурорининг оммавий қабули фуқаролардан 34 та мурожаат келиб тушди.  Шундан 15 таси жойида қаноатлантирилди (5 нафарига қўлтиқтаёқ ва ҳассалар, 2 нафарига даволанишлари учун ордер берилиб, 5 нафарининг уй-жойларининг кадастр ҳужжатлари рамийлаштирилишига ва 3 нафарига моддий ёрдам тайинланишига кўмаклашилди). Қолган мурожаатлар қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилиши назоратга олинди. 

Жиззах вилоят прокуратураси ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:29
Green Card жавоблари 6 июнда маълум бўлади
09:26
Смартфонларни “ўлдирадиган” расм интернетда тарқалди
09:05
«Ўзавтосаноат» сайтига хакерлар ҳужум қилишди
18:03
Сардоба сув тошқинидан азият чеккан оилаларнинг фарзандлари учун ажойиб байрам тадбири
17:19
Болалар ҳуқуқлари ДХА эътиборида!
16:43
Тошкентда фуқароларни мажбурлаб автобус солаётган ИИВ ходимлари бўйича тушунтириш берилди (видео)
14:43
«Ўрикзор»даги яна бир сотувчида ва Юнусободдаги дўкон сотувчисида коронавирус аниқланди
10:59
Ўзбекистонда доллар ва евронинг расмий курси ошишда давом этмоқда
10:54
Эльмира Баситханова Жиззахдаги реабилитация марказида учрашув ўтказди
09:47
Фильм намойишидан кейин урфга кирган пойабзаллар (фото)
09:45
7 кунда 7 миллиард ишлаб топган бойлар
09:44
Ҳаво нега исиб кетмоқда: инсониятга қандай хавф бор?
09:42
Ниқоблар чиндан ҳам коронавирусга қарши ёрдам беради (фото)
09:40
«Аёл эмас, хизматкор керак, дейишди». Оддий аёлнинг оддий бўлмаган ҳикояси
09:37
Трамп Вашингтондаги намойишлар вақтида Оқ уйдаги бункерга яширинган
09:26
АФҒОНИСТОНДА ЖУРНАЛИСТЛАР ЎТИРГАН АВТОБУС ПОРТЛАБ КЕТДИ. ҚУРБОНЛАР БОР…
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР