» » Давлат солиқ қўмитаси ходимлари ва “Солиқ плюс” газетаси ижодкорлари Жиззахда тадбиркорлар билан учрашди

Давлат солиқ қўмитаси ходимлари ва “Солиқ плюс” газетаси ижодкорлари Жиззахда тадбиркорлар билан учрашди

Республикамизда олиб борилаётган солиқ ислоҳотларини кенг ёритиш, тадбиркорлик субъектлари билан очиқ ва шаффоф мулоқотни ўрнатиш, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш мақсадида Жиззах шаҳрида учрашув ташкил этилди. Унда Давлат солиқ қўмитаси даромадларга солиқ солиш бошқармаси давлат солиқ бош инспектори Комил Саидов, қўмита ҳузуридаги Малака ошириш маркази катта ўқитувчиси Содиқ Боймуротов, Расулбек Садуллаев, “Солиқ плюс” газетаси таҳририяти ходимлари иштирок этди. Тадбирга вилоятда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари, кенг жамоатчилик вакиллари ва ОАВ ходимлари таклиф этилди.

Дастлаб сўзга чиққан Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Иноят Муҳаммадиев солиққа оид янгиликлар ва ўзгаришлар хусусида фикр билдириб ўтди.

Тадбир давомида солиқ ислоҳотларининг амалдаги натижалари ва ўзгаришларнинг ижтимоий-иқтисодий роли ва аҳамияти хусусида батафсил маълумотлар берилди.

 

 

 

Шунингдек, учрашувда 2019 йилда ташкил этилган “Солиқ плюс” газетасининг тақдимоти ҳам ўтказилиб, газета саҳифаларида солиқ тўловчиларни қизиқтирадиган қатор саволларга соҳа мутахассислари томонидан бериладиган жавоблар, солиқ тизимидаги янгиликлар хусусида қизиқарли, аниқ мисоллар билан материаллар жойлаштириб борилаётганлиги, келгусида ушбу нашрнинг янада ўқимишли бўлиши борасида ўқувчиларни қизиқтирган масалалар ҳақида уларнинг муносабатлари зарурлиги таъкидланди.

Учрашувда тадбиркорларни қизиқтирган масалалар юзасидан давлат солиқ қўмитаси ҳамда ДСҚ ҳузуридаги малака ошириш маркази ўқитувчилари томонидан атрофлича жавоб берилди.

Жиззах ДСБ ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив