» » Жиззах шаҳрига 2020 йил 28 мартдан бошлаб кириш ва чиқиш тўхтатилди

Жиззах шаҳрига 2020 йил 28 мартдан бошлаб кириш ва чиқиш тўхтатилди

Жиззах вилоят ҳокимининг “Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Жиззах шаҳрини карантинга олиш тўғрисида”ги қарори имзоланди.

Қарор  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 176-сонли ҳамда вилоят ҳудудига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан вилоят штаби қарорлари ижросини таъминлаш, шунингдек, вилоят аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда мутасадди давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда ташкилотларнинг мувофиқлаштирилган фаолиятини ташкил этиш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 5, 6, 25-моддаларига асосан қабул қилинди.

Унда вилоят ҳокимининг 2020 йил 25 мартдаги 98-сонли қарори билан тасдиқланган вилоят ҳудудига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан вилоят штаби қарорларига мувофиқ Жиззах шаҳрига 2020 йил 28 март соат 00.01 дан бошлаб кириш ва чиқиш тўхтатилди.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия, Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази билан Жиззах шаҳрига кириш чиқишни назорат қилиш учун қўшимча йўл-патруль хизмати стационар постлари ва блок постлар ташкил этади.

Жиззах шаҳрига кирувчи ва чиқувчи шахсларда коронавирус инфекцияси аломатларини аниқлаш бўйича мажбурий тиббий назорат ўрнатилади.

Ташкил этилган йўл-патруль хизмати стационар постлари ва блок постларини пирометрлар (масофадан тана ҳароратини ўлчовчи) ва ўтишга рухсат этилган автотранспорт воситаларини мажбурий равишда дезинфекция қилинади.

Жиззах шаҳридаги “Ёшлар шаҳарчаси”, “Истиқлол” ва “Ўрда” экологик истироҳат боғлари фаолияти тўхтатилиб, фуқароларнинг боғ ҳудудига кириши таъқиқланади.

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилиб, тартибнинг амал қилиш даврида қуйидагилар киради:

Бошқа ҳудудлардан Жиззах шаҳрига кириш ва чиқиш, шунингдек шаҳар ичида ҳаракатланувчи автобус, микроавтобус воситаларининг ҳаракатланиши тўхтатилади, енгил автомобилларнинг ҳаракати қисман чекланади;

Жиззах шаҳрида доимий рўйхатдан ўтган шахслар, шунингдек, бошқа туманларда доимий рўйхатдан ўтган ҳолда Жиззах шаҳрида меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органлари ва муассасалари (нодавлат ташкилотларида иш берувчи томонидан тақдим этиладиган тегишли рухсатнома асосида) ходимлари ўзларига бириктирилган хизмат ва хусусий автомашиналарида ёки автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар асосида бошқариши мумкин бўлган автотарнспорт воситаларини белгиланган тартиб ва қоидаларга қатъий риоя қилган ҳолда юк ташиш билан боғлиқ ҳолларда Жиззах шаҳрига кириш ва чиқишга рухсат берилсин;

биринчи босқичда Жиззах шаҳридаги “Марказий деҳқон” ҳамда “Эски шаҳар деҳқон” бозорлари, савдо мажмуалари (супермаркет, минимаркет ва бошқалар) кириш чиқиш жойларида фуқароларнинг тана ҳароратини ўлчаш учун тегишли мутахассислар билан таъминлаган ҳолда пирометрлар ва антисептик воситалар билан таъминлансин;

Жиззах шаҳрига бошқа ҳудудлардан кириб келаётган барча транспорт воситалари, товар ва юкларнинг мажбурий равишда дезинфекция қилиниши таъминлансин;

давлат идоралари ва ташкилотларида фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакилларини қабул қилиш, уларга давлат ва бошқа хизматларни кўрсатиш имкон қадар “онлайн” режимга ўтказилсин;

идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча ташкилотларнинг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимларни меҳнат таътилига чиқариш, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (“онлайн” режимда ёки масофавий тарзда) ташкил этиш чоралари кўрилсин.

Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, Давлат солиқ бошқармаси раҳбарлари деҳқон ва мол бозорлари маъмурияти томонидан бозорларнинг кириш-чиқиш жойларига тегишли мутахассислар билан фуқароларнинг тана ҳараротини масофадан ўлчовчи пирометрлар ва антисептик воситалар билан таъминласин, акс ҳолда фаолият кўрсатишига йўл қўйилмаслигини қатъий назоратга олсин.

Савдо ва бошқа ташкилотлар билан Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ва унинг қуйи бўлимлари билан шартномалар тузиш йўли билан дезинфекция воситалари билан таъминлаш устидан назорат ўрнатсин;

жойлардаги деҳқон ва мол бозорларидан ташқари барча бозорларнинг фаолияти ҳамда Жиззах шаҳридаги озиқ-овқат махсулотлари савдоси билан шуғулланувчи муассасалар ва дорихоналардан ташқари барча тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тўхтатилсин.

Вилоят давлат солиқ бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси вилоят ҳудудидан ўтувчи М39-магистрал йўлининг ёқасида жойлашган барча савдо шаҳобчалари, чойхона, ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш жойларининг фаолиятини карантин тадбирлари тугагунга қадар тўхтатиш чораларини кўрсин.

Вилоят транспорт бошқармаси, вилоят ички ишлар бошқармаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази Жиззах шаҳри ҳудудида фаолият олиб бораётган йўналишсиз таксиларни кунлик дезинфекция қилиш ҳамда йўл кира ҳақининг асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш чораларини кўрсин.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

11:27
Ўзбекистонда доллар ва евронинг расмий курси ошди
11:23
Жиззах: рақамли иқтисодиёт сари янги қадам
11:10
Электрон ҳисобварақ фактуралари: хавфсиз, тезкор, самарали
10:44
Давлат бюджетидан пул сарфламасдан қурилаётган бинолар
10:41
"JIZZAX ORGANIC" биринчи миллий чорвачилик кластери
09:56
Россияда коронавирусни даволаш учун самарали дори ишлаб чиқилди
09:36
Халқ таълими вазири мактаб битирувчиларига мурожаат қилди
09:35
“O‘zbekiston 24”ни танқид қилган журналистлар “Спорт” телеканалидан бўшатилди
09:21
Наҳотки, интернетдан бошқа барча ОАВ ўз фаолиятини якунласа?
09:14
Қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашув юз берди
09:11
Дунёда илк бор 5G тармоғи ишга тушди
07:00
Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин!
22:43
Ўйин: Хўжа Нуриддин хожи мадрасаси
16:20
Жиззах шаҳридаги 9 қаватли уйларни пазл кўринишини теринг
13:01
Жиззах вилояти, шаҳар ва туманлар интерактив харитаси
09:43
YouTube эндиликда ухлаш вақти бўлганини эслатиб туради
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР