» » Жиззахда карантин билан боғлиқ қоидаларни бузиб, ИИБ ходимига қаршилик қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Жиззахда карантин билан боғлиқ қоидаларни бузиб, ИИБ ходимига қаршилик қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Жиззахда карантин билан боғлиқ қоидаларни бузиб, ИИБ ходимига қаршилик қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

1 апрелb куни  фуқаро С.У. (1988 .т., судланган, ишсиз)  “Lacetti” русумли автомашинасини карантинли шароитда рухсат берувчи махсус рухсатнома (стикер) сиз бошқариб, “Самарқанд-Тошкент”  йўналишининг  Ғаллаорол тумани ҳудудига етганда  шу ердаги  йўл-патрул хизмати маскани хизмат вазифларини бажараётган  Миллий гвардия ва санитария эпидемиология ходимлари томонидан тўхтатилган.

Айни жараёнда Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори томонидан С.У.дан тегишли ҳужжатларни тақдим этиши сўралганда, у инспекторнинг  қонуний талабларини бажаришдан бош тортиб, унинг кўкрак қисмига зарб билан уриб, қочиш мақсадида автоуловини Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтда,  машинанинг  чап томон олд эшигига осилиб қолган ЙПХ  инспекторини 600 м. масофагача судраб кетади.

Ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида  Ғаллаорол тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 257-1-моддаси (санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳайдовчи С.У. процессуал тартибда ушланган.

Бош прокуратура карантин ва чеклов тадбирларини бузиш, касаллик ўчоғига борганлик ҳамда беморлар билан мулоқотда бўлганлик ҳақидаги маълумотларни яширганлик учун жиноий жавобгарлик мавжудлигини яна бир бор эслатади!

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:45
“Жиззахда яна бир ҳолатда минерал ўғитнинг талон-тарож этилишига чек қўйилди”
09:31
Олимлар: қуёш нури коронавирусни 15 дақиқада йўқ қила олади
09:17
Қамалгани иддао қилинган блогер қаердалиги маълум бўлди
09:15
Кулгига сабаб бўлган Амир Темур ҳайкали қайта реконструкция қилинади
09:13
Фарғонада “Ҳизб ут-Таҳрир” аъзолари қўлга олинди
08:56
Жиззахдаги ЙТҲда Spark йўлдан 100 метр нарига учиб тушган. Ҳайдовчи эса ойнадан отилиб кетган
08:45
Жиззахда Марказий Осиёда ягона бўлган велосипед спортининг Олимпия ўйинлари дастурига киритилган ВМХ йўналишидаги трасса қурилади (фото)
15:57
Англияда тезликни 300 км/соатдан оширган ҳайдовчи қидирилмоқда (видео)
15:35
Россия фойдасига жосуслик қилган собиқ КГБ зобити Рафик Сайфулин 12 йилга қамалди
11:59
Жиззах вилояти ғалла йиғим-терими мавсумида ёнғин хавфсизлигига тайёрми?
11:51
Дўстлик тумани имом хатиби суд томонидан оқланди
11:23
“Uzbekistan Airways” иккита вертолётни сотувга қўйди
10:16
РЕЦИДЕВИСТ БИРГИНА ТЕЛЕФОННИ ДЕБ ИККИ ҚИЗНИ ЧАВАҚЛАБ ТАШЛАДИ…
09:46
“Ўзбекистон” меҳмонхонаси сотилди
09:40
Дунёдаги энг катта электр самолёти парвоз амалга оширади
09:30
Рамзон Қодиров коронавирусга чалингани ҳақидаги маълумотларни рад этди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР