» » Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг вазифаси фақатгина инсон ҳаётини қутқаришдан иборат эмас...

Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг вазифаси фақатгина инсон ҳаётини қутқаришдан иборат эмас...


Куни кеча соат 9:30 ларда Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг тезкор 1050-рақамига Ғаллаорол тумани «Ғўбдун» қишлоқ фуқаролар йиғини “Хўжакабуд” қишлоғидаги 8-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Ф.Абдуллаев мурожаат қилиб, ҳовлисидаги мавжуд қудуққа тушиб кетган зотдор сигирини чиқариб беришда амалий ёрдам сўраган.

Ғаллаорол туман Фавқулодда вазиятлар бўлими катта лейтенант Ў.Акрамов бошчилигида Қутқарув отряди  зудлик билан воқеа жойига етиб боради.

Ўз хизмат вазифасига сидқидилдан ёндашадиган қутқарувчилар томонидан юзага келган ноҳуш ҳолат тезкор баҳоланиб, вазиятдан келиб чиққан ҳолда махсус асбоб-анжомлар ёрдамида қудуқ ёнига кўтариш мосламаси ясалди.

Олиб борилган самарали ҳаракатлар натижасида азият чеккан жонивор 5-6 метр чуқурликдан ҳеч қандай шикаст етказмасдан чиқариб олинди.

Шу тариқа фуқаро Ф.Абдуллаев томонидан банк кредити эвазига ҳарид қилинган зотдор сигир ҳаёти сақлаб қолинди.

Айтиб ўтиш жоизки қутқарувчиларнинг вазифаси нафақат инсонлар хаёти, балки жонзотлар ҳаётини ҳам асраб қолишга иборатдир.

Хонадон эгаси Ф.Абдуллаев қутқарувчи касбининг нақадар машаққатли эканлигига яна бир бор амин бўлганлигини билдириб ўз миннатдорчилигини билдирди.

Жиззах вилояти Фавқулодда

вазиятлар бошқармаси 

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш