» » Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш статистика идораларининг асосий фаолият йўналишларидан бири

Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш статистика идораларининг асосий фаолият йўналишларидан бири

Жиззах вилояти статистика бошқармаси ва унинг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари билан қонунчиликдаги ўзгаришлар ва янгиликлар юзасидан профилактика ишларини олиб бориш самарали йўлга қўйилган.

Жумладан, 2017 йил  1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-418-сон Қонуни кучга кирган бўлиб, мазкур қонун хужжати мазмун – моҳиятини ёритиб бориш тадбиркорлик субъектлари ўртасида тарғибот-ташвиқот давлат статистика ҳисоботларини тақдим этишда юзага келиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларни содир этилишининг олди олинмоқда.

Қонуннинг 3-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси (кейинги ўринларда ЎзР МЖтК деб аталади)нинг 271-моддаси (Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни истисно этувчи ҳолатлар) 11-банд билан, 305-моддаси (Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш муддатлари) тўртинчи қисм билан тўлдирилди.

Жумладан, ЎзР МЖтКнинг 271-моддаси 11-бандига мувофиқ, “агар ушбу Кодекс 215-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ёхуд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан ўттиз кунлик муддатда йўл қўйилган бузилишларни ихтиёрий равишда бартараф этган ва (ёки) етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, бундан фуқароларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига зарар етказилган ҳоллар мустасно” деб белгиланди ва бундай ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмаслиги, бошланган иш эса тугатилиши лозимлиги қайд этиб қўйилди.

Бошқарма ва унинг қуйи тизими ҳодимлари томонидан 2020 йилнинг январь – апрель ойларида 1149 та бевосита жойларга чиқиб тушунтириш ишлари олиб борилган, 44 та семинарлар ташкил этилиб, уларда 1265 та субъектлар иштирок этган. ОАВларида 66 та чиқишлар қилиниб, тадбиркорлик фалияти билан боғлиқ қонун ва қонуности хужжатлари мазмун-моҳияти тушунтирилган. Бошқармада 56 та “Очиқ эшиклар” куни ташкил этилиб, уларда 907 та тадбиркорлик субъектлари иштироки таъминланган.

Бошқарма томонидан 2020 йилнинг январь – апрель ойлари давомида тадбиркорлик субъкетларининг давлат статистика ҳисоботалрини тақдим этиши билан боғлиқ 311 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган бўлиб, ушбу субъектларга Қонунда белгиланган тартибда огоҳлантириш хатлари чиқарилган. Шундан 291 та ҳолатда ҳисоботни кечиктириб тақдим этиш, 20 та ҳолатда эса хатолик билан тақдим этиш ҳолатлари кузатилган. Мазкур субъектлардан 2 тасига нисбатан қонунда белгиланган тартибда ЎзР МЖтКнинг 215-моддасига асосан маъмурий чоралар кўрилди.

Шу ўринда юридик мақомга эга бўлган барча тадбиркорлик субъектларига давлат статистика ҳисоботларини тақдим этишда ўтган ҳисобот даври маълумотлари билан солиштирган ҳолда маълумотларни аниқлиги ва бехатолигига, шунингдек ҳисоботларни тақдим этиш муддатларига эътиборли бўлишларини, статистика идоралари барча турдаги давлат статистика ҳисоботлари ва уларни тақдим этиш тартиби юзасидан бепул тушунтиришлар бериш учун доим тайёр эканликларини таъкидлаб қоламиз.

Ҳуқумат, давлат органлари ва ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлар ҳамда кенг жамоатчиликни қонунчиликда белгиланган тартибда ахбортларни эълон қилиш ва тарқатишнинг турли йўллари (интернет, телевидения, радио ва бошқа ОАВлари)дан фойдаланган ҳолда аниқ ва ҳаққоний маълумотлар билан ўз вақтида таъминлаб бориш статистика идораларининг бирламчи вазифасидир.

Бошқарма бошлиғининг

биринчи ўринбосари

Б.Яхшибоев

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:03
Саховат ва кўмак – юртдошимга мадад
16:33
Samsung тасодифан Galaxy Note20 Ultra флагманининг дизайнини ошкор қилиб қўйди
16:31
Вадим Абрамов бош жамоани қандай шакллантираётгани ва бошқа қизиқарли мавзулар ҳақида интервью берди
16:30
Ким Чен Ин нима учун Шимолий Кореяда коронавирус йўқлигини изоҳлади
16:24
Жиззахда 2020 йил якунигача ўзини ўзи банд қилганлар сони 13147 тага етиши мумкин
16:22
Ўзини ўзи банд қилиш: тартиб, рағбат, натижа
11:58
Дезинфекцияловчи тоннеллар коронавирусдан ҳимоя қилмайдими?
17:15
Мамлакатимизда ўзини ўзи банд қилган аҳоли қатламига ҳам қатор енгиллик ва имтиёзлар берилди
15:41
Пандемиянинг иккинчи тўлқини бошландими? Жиззахда коронавирусдан зарарланаётган ҳудудлар сони ортиб бормоқда. Улар сони 27 тага етди.
11:20
Хитой бир ўқ билан икки қуённи урмоқда, Ғарб эса норози...
11:18
Коронавирус: яна бир жиддий ўсиш қайд этилди
11:17
Ўз жонига қасд қилган 18 ёшли қизнинг турмуш ўртоғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
11:16
Маҳкум қийноқдан вафот этгани инкор қилинди
11:00
Жиззах шаҳрининг 4 та маҳалласида коронавирус аниқланди
09:15
Вирус блокатор вирусдан ҳимоя қиладими?
09:13
Realme 100 долларлик ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР