» » Жиззах вилояти ғалла йиғим-терими мавсумида ёнғин хавфсизлигига тайёрми?

Жиззах вилояти ғалла йиғим-терими мавсумида ёнғин хавфсизлигига тайёрми?

Жиззах вилотяи Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан ғалла йиғим-терим мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари масъуллари, фермерлар, уларга хизмат кўрсатувчи қишлоқ хўжалиги корхона ва ташкилотлари вакиллари билан ҳамкорликда жорий йилги ғалла ўрим-йиғим мавсумига тайёргарлик кўришда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар муҳокама қилиниб, камчиликларни ўз вақтида бартараф қилиш чоралари кўрилмоқда.

Ўтказилаётган техника кўриклари ва амалий машғулотларда ғалла мавсумида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ риоя этиш зарурлиги, акс ҳолда, биргина хато оқибатида не-не машаққатлар билан етиштирилган ризқ-рўзимиз кулга айланиши мумкинлиги, унинг олдини олиш учун барча бирдек масъул экани таъкидланмоқда.

Бу йил Жиззах вилояти ғаллакорлари 101 минг гектардан зиёд  ер майдонида буғдой парваришлади. Галдаги вазифа – етиштирилган мўл ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиб олиш. Бунга мутасаддилар томонидан пухта ҳозирлик кўрилди. Ғалла йиғимида иштирок этувчи 294 ўрим комбайни, 325 юк ташувчи автомобиллар ёнғин хавфсизлиги бўйича техник кўрикдан ўтказилиб, аниқланган носозликлар бартараф этилди. Шунингдек, ёнғинга қарши воситалар билан таъминланди.

– Буғдойзорлар атрофида чекиш, очиқ оловдан фойдаланиш ёки далада таъмирлаш ишларини олиб бориш каби ҳолатлар ҳам ёнғинга сабаб бўлиши мумкин, – дейди вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин назорати ва профилактикаси бўлими бошлиғи, майор Тўлқин Мамадиёров. – Аҳоли, мавсумда иштирок этувчи ходимлар ўртасида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш юзасидан тарғибот тадбирларини ўтказдик. Ўрим майдонлари яқинида навбатчиликни ташкил этиш, комбайн, трактор ва бошқа транспортларга махсус автоуловлардан ёқилғи қуйиш, тунги пайтларда ёқилғи қуйишни чеклаш каби ёнғиннинг олдини олувчи ҳолатларга риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, экинзорларда ёнғин рўй берганида қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатларини ташкил этиш мақсадида ёнғин ўчириш машғулотлари ҳам мунтазам ташкил этилмоқда. Ушбу машғулотларда кўнгилли ёнғин ўчириш дружиналари ходимларининг ҳам иштироки таъминланиб, уларнинг ёнғин хавфсизлиги борасидаги билим ва кўникмалари мустаҳкамланмоқда.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:03
Саховат ва кўмак – юртдошимга мадад
16:33
Samsung тасодифан Galaxy Note20 Ultra флагманининг дизайнини ошкор қилиб қўйди
16:31
Вадим Абрамов бош жамоани қандай шакллантираётгани ва бошқа қизиқарли мавзулар ҳақида интервью берди
16:30
Ким Чен Ин нима учун Шимолий Кореяда коронавирус йўқлигини изоҳлади
16:24
Жиззахда 2020 йил якунигача ўзини ўзи банд қилганлар сони 13147 тага етиши мумкин
16:22
Ўзини ўзи банд қилиш: тартиб, рағбат, натижа
11:58
Дезинфекцияловчи тоннеллар коронавирусдан ҳимоя қилмайдими?
17:15
Мамлакатимизда ўзини ўзи банд қилган аҳоли қатламига ҳам қатор енгиллик ва имтиёзлар берилди
15:41
Пандемиянинг иккинчи тўлқини бошландими? Жиззахда коронавирусдан зарарланаётган ҳудудлар сони ортиб бормоқда. Улар сони 27 тага етди.
11:20
Хитой бир ўқ билан икки қуённи урмоқда, Ғарб эса норози...
11:18
Коронавирус: яна бир жиддий ўсиш қайд этилди
11:17
Ўз жонига қасд қилган 18 ёшли қизнинг турмуш ўртоғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
11:16
Маҳкум қийноқдан вафот этгани инкор қилинди
11:00
Жиззах шаҳрининг 4 та маҳалласида коронавирус аниқланди
09:15
Вирус блокатор вирусдан ҳимоя қиладими?
09:13
Realme 100 долларлик ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР