» » Мажбурий ижро бюроси ходимлари Пахтакордаги ҳашарда фаол иштирок этдилар

Мажбурий ижро бюроси ходимлари Пахтакордаги ҳашарда фаол иштирок этдилар

Бугунги кунда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида қишлоқларимиз ва туман марказлари батамом янгича қиёфа касб этиб, аҳоли учун муносиб шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.

Жиззах вилоятининг Пахтакор тумани марказида бундан чамаси 60 йиллар аввал қурилган 88 та барак типидаги уй-жойлар вақт ўтиши билан ҳаробага айланган эди. Шу сабабли бу турар-жойлар ҳозирда бузиб ташланиб, уларнинг ўрнида янги кўп қаватли замонавий бинолар қурилиши бошланган.

Барак уйларда истиқомат қилиб келган 945 та оилага уй-жой қуриш учун “Олтинкўл” маҳалласи ҳудудидан 19 гектар, “Олмазор” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан 4,2 гектар ер майдони ажратилди.  Айни пайтда ҳар иккала фуқаролар йиғини ҳудуди улкан қурилиш майдонига айланди.

Бундай ўзгаришларга бефарқ бўлмаган ҳолда, Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси ва туман-шаҳар бўлимларидан жами 100 нафар ходимлар 6 июль шанба куни “Олмазор” ҚФЙ ҳудудида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга қурилаётган уйларнинг ҳашар ишларида бевосита иштирок этдилар, дея хабар берди бошқарманинг  Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив