» » Жиззахда синфдошларнинг ўзаро тортишуви ўлим билан тугади

Жиззахда синфдошларнинг ўзаро тортишуви ўлим билан тугади

2020 йил 20 июнь куни 28 ёшли С.Э. синфдошининг фотиҳа тўйини ўртоқлари билан биргаликда Жиззах шаҳридаги чойхоналарнинг бирида нишонлаб, у ерда спиртли ичимлик истеъмол қилишган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, улар соат 23:00да маст ҳолатда чойхонадан чиқиб уйларига тарқалишаётган вақтида, С.Э. синфдоши, 29 ёшли О.Б. билан ўзаро тортишиб қолиб, унинг бош қисмига қўли билан уриб, тан жароҳати етказиб, 2020 йил 21 июнь куни соат 01:00да уни яшаш хонадонига ташлаб кетганлиги оқибатида О.Б. олган тан жароҳатлари билан яшаш хонадонида вафот этган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасида, “марҳум О.Б.нинг ўлимига бош миянинг шишиб кетиши, бош мия юмшоқ пардаси остига қон қуйилиши ва ёпиқ мия жароҳатлари сабаб бўлган”лиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиззах шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. С.Э. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:20
Инфографика: ДХА Жиззах вилоят бошқармаси жорий йилдаги ТОП-10 та хизматлар рўйхатини эълон қилди
11:43
Ўзбекистон МТЖ Тошкентда Эрон билан ўртоқлик ўйини ўтказади
11:35
Болани боғчага жойлаштиришда «льготниклар» камаяди
11:32
Ҳалол қурувчи солиқни ҳам ўз вақтида тўлайди
11:17
Аҳолини рўйхатга олиш қандай амалга оширилади?
10:01
Ўзбекистонда чет эл фуқароси билан никоҳни бекор қилиш давлат божи миқдори қанчалигини биласизми?
09:47
Тадбиркор илк рангли фавворани ишга туширди
16:59
Ўзбекистон чигиртка ҳужумидан қанчалик ҳимояланган?
16:34
Пазл: "Grand hotel Uzbekistan"
15:57
Орзулар ушалиб, ҳавас чўнтакка қолмоқда
13:10
Бир оилада уч киши ўзини ўзи банд қилди
13:06
Ўзбекистонда яна ресторан, бозор ва бошқа объектлар фаолияти тўхтатилмоқда
13:04
АҚШ ЖССТнинг “жаноза”сини ўқиди
13:02
Расман: 10 июлдан автомобиллар ҳаракатига чеклов ўрнатилади
13:00
Ўзбекистонда тўй ўтказиш яна тақиқланди
12:58
Дўстликда ўзини ҳимоя қилишга уринган фуқаро қотилга айланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР