» » МИБ Жиззахда энергия ресурлари соҳасида амалга оширган ундирувлари рақамларда

МИБ Жиззахда энергия ресурлари соҳасида амалга оширган ундирувлари рақамларда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 18 июнь кунидаги “Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6010-сонли Фармонига кўра, шу йилнинг 1 августидан Бюронинг электр энергияси ва табиий газ истеъмолини назорат қилиш, автоматлаштирилган тизимларини мониторинг қилиш, улар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлаш, истеъмолчиларнинг қарздорлигини камайтириш, шунингдек, электр ва газ тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олидини  олишга доир вазифа ва ваколатлари тегишли “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминоти” АЖнинг ҳудудий корхоналарига ҳамда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўтказилади.

Хусусан, ўтган давр мобайнида Бюронинг биргина Жиззах вилоят бошқармаси томонидан электр энергиясидан 1 трлн. 77,9 млрд. сўм, табиий газдан 643,3 млрд. сўм маблағ ундирилган ҳамда5.030 та ҳолатда энергия ресурслари ва ичимлик сувдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланганлиги бўйича маъмурий ишлар қўзғатилиб, етказилган 5 трлн. 779,3 млрд. сўм зарарнинг 4 трлн. 45,5 млрд. сўми ундирилган.

Бошқарма томонидан жами 179 та жиноят иши натижасида аниқланган 1,9 млрд. сўм зарарнинг 1,4 млрд. сўми ундирилиши таъминланган. Шунингдек, 65 таҳолат бўйича етказилган 2,0 млрд. сўмлик зарарлар тўлиқ қопланганлиги сабабли ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 8-бандига асосан жиноят иши қўзғатиш рад этилган.

Шуни эслатиб ўтишимиз жоизки, 1 августга қадар Бюро ходимлари томонидан энергия ресурсларидан бўлган қарздорликни ундириш, қарздорлик қопланмаган тақдирда энергия ресурсларини белгиланган тартибда тармоқдан ажратиш, тармоққа ноқонуний уланганлик ҳамда талон-торож ҳолатларини аниқлаш каби фаолият билан шуғулланиб, ундан сўнг суд ва бошқа орган ҳужжатлари ижросини таъминлашга доир вазифа ва ваколатлари давом эттирилади.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:20
Инфографика: ДХА Жиззах вилоят бошқармаси жорий йилдаги ТОП-10 та хизматлар рўйхатини эълон қилди
11:43
Ўзбекистон МТЖ Тошкентда Эрон билан ўртоқлик ўйини ўтказади
11:35
Болани боғчага жойлаштиришда «льготниклар» камаяди
11:32
Ҳалол қурувчи солиқни ҳам ўз вақтида тўлайди
11:17
Аҳолини рўйхатга олиш қандай амалга оширилади?
10:01
Ўзбекистонда чет эл фуқароси билан никоҳни бекор қилиш давлат божи миқдори қанчалигини биласизми?
09:47
Тадбиркор илк рангли фавворани ишга туширди
16:59
Ўзбекистон чигиртка ҳужумидан қанчалик ҳимояланган?
16:34
Пазл: "Grand hotel Uzbekistan"
15:57
Орзулар ушалиб, ҳавас чўнтакка қолмоқда
13:10
Бир оилада уч киши ўзини ўзи банд қилди
13:06
Ўзбекистонда яна ресторан, бозор ва бошқа объектлар фаолияти тўхтатилмоқда
13:04
АҚШ ЖССТнинг “жаноза”сини ўқиди
13:02
Расман: 10 июлдан автомобиллар ҳаракатига чеклов ўрнатилади
13:00
Ўзбекистонда тўй ўтказиш яна тақиқланди
12:58
Дўстликда ўзини ҳимоя қилишга уринган фуқаро қотилга айланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР