» » Зоминда юзига ниқоб тақиб, қўлига пичоқ тутган келин эридан қасд олмоқчи бўлди

Зоминда юзига ниқоб тақиб, қўлига пичоқ тутган келин эридан қасд олмоқчи бўлди

Халқимиз бежизга "Жаҳл келганда, ақл қочар" демаган. Агар Ҳуснора (исм-шарифлар ўзгартирилган) шу мақолга амал қилганда, умид билан бир ёстиққа бош қўйган турмуш ўртоғининг жонига қасд қилмаган, унга пичоқ ўқталиб, тан жароҳати етказмаган бўларди. Аслида бирор инсон аламини олиш учун у ким бўлишидан қатъи назар бошқа бир инсонга пичоқ ўқталишга, унинг умрига зомин бўлишга ҳақли эмас... Ҳусноранинг бундай қалтис жиноятга қўл уришига нима сабаб бўлди? 

Ҳуснора (айбланувчи):

- Турмуш ўртоғим Маҳмуд Тоштемиров билан 2018 йилнинг 5 октябрь куни қонуний никоҳдан ўтиб, турмуш қурдик. Эрим билан муносабатимиз яхши эди, фақат илк кунларданоқ қайнона-қайнотам билан келиша олмадим. Улар мени рўзғор юмушларида нўноқликда айблашарди. Охирги пайтларда жанжал кучайиб кетди. Эрим ота-онасининг гапига кириб, мен билан уришадиган одат чиқарди. Бир неча маротаба қизлик уйимга аразлаб кетдим, аммо келажакда турмушим яхши бўлиб кетишига умид қилиб, қайтиб келдим. Аксига олиб, орадан бир йил ўтса-да, ҳомиладор бўла олмадим. Эрим билан касалхонага текширувга борганимизда, шифокорлар Маҳмуд акада кучли шамоллаш борлигини, бу нарса менга ҳам ўтганини айтишди. Уйга қайтганимдан кейин мазам бўлмай, ётиб қолдим. Қайнонам "Менга касал келин керак эмас, уйингга бориб, даволаниб кел", деб ота-онамнинг уйига жўнатиб юборди. Айни шу кунлари синглимнинг тўйи бўлаётгани учун у ерда бир ойча қолиб кетдим. Шу бир ой мобайнида мендан на эрим, на қайнона-қайнотам хабар олди. Эрим ҳатто қўнғироқ ҳам қилмади. Бундан жуда руҳан сиқилдим ва нима қилишни билмай, алам билан келинлик уйимга йўл олдим. Вақт алламаҳал бўлгани учун ҳовлида ҳеч ким йўқ, ҳамма ухлаб ётарди. Секингина ётоқхонага кирдим, у ерда турмуш ўртоғим ҳеч нима бўлмагандек хотиржам ухлаб ётарди.Унинг бемалол ухлаб ётишини кўриб, ғазабдан кўзимга қон қуюлди... 

Маҳмуд Тоштемиров (жабрланувчи):

Аслида Ҳусноранинг ўзи "Мени даволатишни истамасанглар, ота-онам даволатади", деб ҳеч кимдан рухсат сўрамай, аччиқ қилиб, кетиб қолди. Унинг бу қилиғидан менинг ҳам, ота-онамнинг ҳам жаҳли чиқди. Шунинг учун ундан ҳеч ким хабар олмади. 2019 йилнинг 4 декабрь куни кечаси ётоқхонада ухлаб ётган эдим. Энди кўзим илинганда, устимга биров чиққандек оғирлашиб кетдим. Аввалига "Босинқираяпман, шекилли", деб калима қайтардим. Лекин шунда ҳам устимдаги шарпа йўқолмаганини кўриб, ўрнимдан туришга ҳаракат қилдим. Кўзларимни катта очганимда, устимда юзига ниқоб таққан, қўлига пичоқ ушлаб олган аёл ўтирарди. У қўлидаги пичоқни бир неча маротаба танамга санчди. Қўрқиб кетганимдан оғриқни ҳам ҳис қилмай, аёлни итариб ташладим. Сакраб туриб, чироқни ёқмоқчи бўлдим. Аксига олиб, чироқ ҳам ёнмади. Кейин ортимга қайтдим-да, унинг қўлини қайириб, ерга ётқиздим, пичоқни олишга ҳаракат қилдим. Сўнг "дада", деб бақирдим. Шу орада дадам югуриб кирди, мен ундан чироқни ёқишни сўрадим. Чироқ ёнгач, аёлнинг юзидаги ниқобни юлиб олдим... Не кўз билан кўрайки, у рафиқам Ҳуснора экан. Ўша пайтда яраланганимни сезмадим, дадамга "Негадир елкам музлаяпти", дедим. Дадам елкамдан қон оқаётганини кўриб, бақириб юборди. Унинг овозига катта акам ҳам югуриб келди. Улар икки кишилашиб, Ҳусноранинг қўлини боғлашди. Мазам қочганлиги учун мени зудлик билан шифохонага олиб кетишди.

Ҳаёт учун хавфли, оғир шикаст етказилган

Ўтказилган қўшимча судга оид тиббиёт экспертизасининг берган хулосасига кўра, М.Тоштемировнинг танасидаги тан жароҳатлари, яъни – ўнг кўкрак қафаси орқа юзаси санчиб кесилган жароҳати,7-қовурға бириккан жойидан ўнгдан кесилиб кетиши,плевра бўшлиғига ўтиш жароҳати ўткир кесувчи санчувчи предметлар билан етказилган бўлиши мумкинлиги ва оғирлик даражасига кўра, ҳаёт учун хавфли бўлган оғир шикастлар тоифасига киришлиги кўрсатилган. 

Ҳукм ўқилди...

Суд жараёнида Ҳуснора Тоштемирова эрини ўлдириш нияти бўлмаганлигини айтиб, енгиллик сўради. Аслида унинг нияти жиддий бўлмаганда юзига ниқоб тутиб, пичоқ билан қуролланиб, ярим кечаси яширинча кириб келармиди?

Суд барча ҳолатларни ҳисобга олиб, Тоштемирова Ҳуснорага Ўз.Р.ЖКнинг 104-моддаси, 2- қисми "в" банди билан 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади. Аммо Ҳусноранинг аёл эканлиги, муқаддам судланмаганлиги, ёшлиги ва туман хотин қизлар қўмитасининг кафолатлари инобатга олиниб, унга тайинланган жазо Ўз.Р.ЖКнинг 72-моддасини қўллаган ҳолда шартли ҳисобланиб, 3 (уч) йилга синов муддати белгиланди. 

Жиноят ишлари бўйича Зомин туман судининг раиси Шавкат ШАМШИЕВ,

 Журналист Лола ШОИМОВА. 

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:57
Тадбиркорнинг ҳисоб китоби аниқ(ми?)
17:55
Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш мумкин(ми?)
17:29
Беларусдаги норозиликларда Ғарбнинг "қўли бор"ми?
17:29
Жиззах политехника институтининг талабалар ётоқхонасида 350 ўринли саралаш маркази ташкил этилди (фото)
17:28
Тошкентда кийимсиз, яланғоч юрган жиззахлик йигит қўлга олинди
17:26
Ўзбекистон Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган коронавирус вакциналарни ўрганяпти
17:24
Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 31 747 нафарга етди
13:57
Ҳайдовчилик маданияти бехатар сафар гарови
13:46
Аҳолини иш билан таъминлаш – аниқ режа мавжудми?
09:40
Жиззах вилояти оммавий ахборот воситалари очиқлик ва шаффофликни таъминлай олмоқдами?
12:16
Қибрайда жомадондан Олий суднинг собиқ ходимининг мурдаси топилди
11:25
Жиззахда короновирус касаллиги тарқалиши ҳақида аудиоёзувни «Telegram» орқали тарқатган шахсга суд ҳукм ўқиди
10:59
Вилоят мусиқали драма театрида барчага жой етади, хоналар ижарага берилмаган
10:54
Байрут ягона эмас: тарихда юз берган 5 та энг мудхиш портлаш
10:52
АҚШда бешта президентнинг сайланишини олдиндан топган профессор янги башорат қилди
10:50
Грузия НАТОга тўлиқ аъзо бўлишга тайёр
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР