» » Фориш туманида янги бозор бунёд этилмоқда

Фориш туманида янги бозор бунёд этилмоқда

«Фориш деҳқон бозори» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг 2018 йил молиявий хўжалик фаолияти якуни бўйича умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда туман ҳокими Абдивали Мустанов иштирок этиб, сўзга чиқди.

Бозорлар юрт кўрки. Кимнинг қандай яшаётганини билмоқчи бўлсанг, унинг бозорини бориб кўр, деб халқимиз бежизга айтмаган.

Туманимиз марказидаги «Фориш деҳқон бозори» ўтгана асрнинг олтмишинчи йилларида бунёд этилган бўлиб, анча эскирди. Шиддат билан илгарилаб бораётган замон бугун барчамизда янгича қараш ва янгича иш тутишни талаб этмоқда. Бозорларда аҳолига савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида янги технологиялар ва инновацион ғоялар амалиётга тадбиқ этилмоқда.

Туманимизда «Обод марказ» дастури доирасида Фориш қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи қуйи қисмида «Боғдон – Хонбанди» автомобил йўли ёқасида янги бозор бунёд этишга киришилди. Янги бозор қурилиши учун 5 миллиард 300 миллион сўм «Миллий банк» кредит маблағи йўналтирилган. Янги бозор ҳудуди 1,67 гектар майдонни ташкил этиб, 3 тип супермаркет, 150 ўринли усти ёпиқ савдо повилиони ва 1 та савдо комплексидан иборат бўлади. Бу ерда бозорга келиб кетувчилар ва савдо қилувчилар учун автотураргоҳ ҳам бунёд этилмоқда. Бозорда савдо қилувчилар ҳамда харидорлар учун барча зарурий шарт-шароитлар муҳайё этилади. Туман маркази билан бозорни боғловчи мунтазам транспорт қатнови йўлга қўйилади. Бундан ташқари, бозор ҳудудида қурилиш, хўжалик моллари билан савдо қилувчи савдо комлекси, стадион қурилиши ҳам бошлаб юборилди.

Таъсисчилар йиғилишида янги бозор қурилишини тезроқ якунлаш ва эски бозорни кўчириб, ўрнига болалар истироҳат боғи бунёд этиш ҳақида ҳам сўз юритилди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:19
Инфографика: Зарбдорликлар ярим йилда 6.609 та давлат хизматидан фойдаланди
14:45
Жиззахда 2 яшар ўғлини ҳашаротларни ўлдирувчи восита билан заҳарлаб келган эркак қўлга олинди
14:41
Тадбиркорнинг солиқ қарзи фоизсиз кечиктириб тўланадиган бўлди
12:23
Давлатдан пул «шилиш» давом этмоқда — Наманганда 173 млн, Тошкентда 36 млн
12:09
ДХА директори Улуғбек Мухаммадиев жамоа билан илк мулоқотини видеоконференцалоқа шаклида ўтказди.
10:25
Совуқ қурол олиб юрганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилиши режалаштирилмоқда
10:02
Хитой яна суверен Тожикистон ҳудудига «кўз олайтириш»ни бошлади
09:58
Бош прокуратура Хоразмда қамоққа олинган Миллий гвардия ходими бўйича расмий баёнот берди
09:56
Ўзбекистонда «тонировка»ни бепул қилиш таклиф қилинди
09:54
Коронавирусга чалинганда сувни иссиқ ҳолда ичиш керакми ёки илиқ ҳолатда?
09:51
Хитойда вабо тарқалди — бир инсон вафот этган
09:49
Европа лигаси: 1/4 финалдаги барча жуфтликлар аниқланди
09:47
Сувга чўккан смартфонни қандай қутқариш мумкин?
09:46
Бош прокурор оиласида оғир жудолик
18:28
Инвесторлар ҳуқуқларини иқтисодий судларда ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилди
18:25
Онгли муносабат - коррупцияга қарши курашда ишончли қурол
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР