» » Жиззахда маст ўткинчи ЙҲХБ ходимини дўппослади ва унинг погонини юлиб олди

Жиззахда маст ўткинчи ЙҲХБ ходимини дўппослади ва унинг погонини юлиб олди

7 июль куни тахминан 18:30 да Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ходими О.К. «Эски шаҳар деҳқон бозори» ҳудудида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида дўппосланди, деб хабар беради «Nuz.uz». У Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчисига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштираётган эди.

Ёнидан ўтиб кетаётган фуқаро С.Н. (1988 йилда туғилган) алкоголь мастлик ҳолатида инспекторларга яқинлашиб, ИИБ ЙҲХБ ходимларини ҳақорат қилган. Ходимлар уни тинчлантирмоқчи бўлганида, у қаршилик кўрсатди: О.К.нинг погонини юлиб олиб, унинг бўйнига ва чап елкасига тан жароҳатлари етказди.

Ушбу ҳолат бўйича Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан С.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисмига мувофиқ жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда текшириш ишлари олиб борилмоқда.

С.Н. белгиланган процессуал тартибда қўлга олинди.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив