» » Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг қирқ тўртинчи сессияси ўтказилди

Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг қирқ тўртинчи сессияси ўтказилди

Бугун Жиззах вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдаги қирқ тўртинчи  сессияси ўтказилди.  Сессия кун тартибидан 9 та масала ўрин олди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Дастлаб, сектор раҳбарлари вилоят ҳокими Эргаш Салиев, вилоят прокурори Исламджан Эргашходжаев, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғайрат Қодиров ҳамда вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Абдукарим Ишназаровнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли қарори ижроси юзасидан ҳисоботлари тингланди.

Шундан сўнг, "Жиззах вилоятида экологик хавфсизликни таъминлаш, экологик муаммоларни бартараф этиш, қаттиқ ва маиший ва бошқа турдаги чиқиндиларни йиғиш, қайта ишлаш ҳамда экологик меъёрларни таъминлаш қоидаларига жойларда риоя этилиши тўғрисида" вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Эркин Халматов  ахбороти эшитилди.

Жиззах вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ином Тожибоев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3615-сон қарори ижроси тўғрисида ҳисобот берди.

Шунингдек, сессия кун тартибидан ўрин олган “Вилоят ҳудудида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳолати”, “Вилоят маҳаллий бюджетининг 2019 йил иккинчи чорак ижроси тўғрисида”,  “Янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича вилоят Дастурининг 2019 йил иккинчи чорагида ижроси” ҳақида,  “Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ва дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида”, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон фармони ижроси тўғрисида ҳамда вилоят ҳокимининг сессиялар оралиғида қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш ҳақидаги масалалар кўриб чиқилди.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив