» » Шароф Рашидов туманида ёш тадбиркорга янги бино фойдаланишга топширилди

Шароф Рашидов туманида ёш тадбиркорга янги бино фойдаланишга топширилди

"Ёшлар-келажагимиз" жамғармаси Шароф Рашидов туман филиали томонидан 2018 йилда 35 нафар ёшларга Давлат дастури доирасида 3 млрд 916.3 млн сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.

Натижада 212 та доимий иш ўрни яратилган. 2018 йилда жамғарманинг туман филиали томонидан 13.8 млн сўм имтиёзли кредит олган ва тикувчилик (болалар кийимларини ишлаб чиқариш) фаолиятини йўлга қўйган ва 4 та янги иш ўринларини яратган ёш тадбиркор Феруза Норплатовага туман ҳокимлиги балансида турган бўш турган бино фойдаланишга топширилди.

Натижада ёш тадбиркор ўз тадбиркорлигини янада кенгайтириб юридик шахс сифатида фаолиятини давом эттиришни ва қўшимча иш ўринларини яратди.

"Ёшлар-келажагимиз" жамғармаси ўз тадбиркорлигини бошлаш истагида бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда давом этади.

Жамғарманинг туман филиали

 бош мутахассиси Назар Эгамов

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш