» » Жиззахда раҳбарларга сертификат топширилди

Жиззахда раҳбарларга сертификат топширилди

Бугун вилоят ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Гулистон ҳудудий филиалида 2018-2019 ўқув йилида малака ошириш курсини муваффақиятли тугатган раҳбарларга сертификатлар топширилади.

Хусусан, Арнасой туманидан 5 та, Бахмал туманидан 9 та, Ғаллаорол туманидан 8 та, Дўстлик туманидан 8 та, Шароф Рашидов туманидан 9 та, Зарбдор туманидан 11 та, Зафаробод туманидан 10 та, Зомин туманидан 11 та, Мирзачўл  туманидан 11 та,  Пахтакор туманидан 9 та, Фориш туманидан 10 та,  Янгиобод туманидан 4 та ҳамда Жиззах шаҳридан 11 нафар раҳбарларга сертификатни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Гулистон ҳудудий филиали директори Азамат Шайимқулов топширди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив