» » Зомин туманида “Барчаси ўз қўлингда!” тарғибот декадасининг 2019 йил биринчи ярми сарҳисоб қилинди

Зомин туманида “Барчаси ўз қўлингда!” тарғибот декадасининг 2019 йил биринчи ярми сарҳисоб қилинди

Зомин туманида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг “Барчаси ўз қўлингда!” тарғибот декадасининг 2019 йил биринчи ярми сарҳисоби ҳамда янги вазифаларга бағишланган республика семинари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ички ишлар вазирлиги, Олий суд, Миллий гвардия, Марказий сайлов комиссияси ҳамкорлигида ташкил этилган семинарда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри Ёшлар иттифоқи ҳудудий кенгашларининг ижтимоий ҳуқуқий ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлими мудирлари, мутахассислари, етакчилари иштирок этди.
Дастлаб Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ҳар ойда ўтказиб келинаётган “Барчаси ўз қўлингда!” тарғибот декадаси давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳудудлар кенгашлари бўлим мудирлари тақдимоти бўлди.
Маърузачилар “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида олиб борилаётган ишларнинг ёш авлодни жисмонан соғлом, ақлан етук, интеллектуал салоҳиятли қилиб вояга етказишдаги ўрнига алоҳида эътибор қаратди. Ушбу дастур доирасида ҳар ой ўтказилаётган “Барчаси ўз қўлингда!” тарғибот ўн кунлиги ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишга, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ўстиришга муҳим ҳисса бўлиб қўшилмоқда. Масалан, йилнинг биринчи ярмида республика бўйича ёшлар ўртасида жиноятчилик 38,7 фоизга, вояга етмаганлар ўртасида 29,6 фоизга камайишида ушбу тадбирларнинг ҳам катта улуши бор.
– Семинардан кўзланган мақсад ўтказилаётган “Барчаси ўз қўлингда!” декадаларининг натижасини танқидий таҳлил қилиб, унинг самарадорлигини янада ошириш, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ёшлар жиноятчилигининг олдини ва ҳуқуқий тарбия бўлими бошлиғи Акмалбек Алимов. – Семинарда ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш ҳуқуқий тарғиботни йўлга қўйишда амалга оширилган ишлар самараси, йўл қўйилган камчиликларга Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Олий суд мутасаддилари томонидан таҳлил қилиб берилиши янги вазифаларни белгилаб олишимизда катта ёрдам бўлади. Энг муҳими, ушбу вазирликлар, уларнинг ҳудудий идоралари билан ҳамкорликда ишлашнинг янги режалари ишлаб чиқилади.
Бу йил мамлакатимизда бўлиб ўтадиган сайловда ёшлар фаоллигини ошириш масаласига ҳам семинарда алоҳида эътибор қаратилди. Чунки бу йил сайловда икки миллиондан зиёд ёш сайловчи биринчи марта иштирок этади. Иштирокчилар ёшларнинг фаоллигини таъминлашда амалга оширилаётган ишларни, вазифаларни қизғин муҳокама қилди.
Шунингдек, иштирокчилар кун тартибидаги масалаларни шўъбаларга бирикиб муҳокама қилди.
Семинар иштирокчилари Зомин тумани ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, туман ички ишлар, Миллий гвардия бўлимларининг ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш борасидаги ишлари билан танишди. 
скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш