» » Фориш туманининг ибратли оиласи аниқланди

Фориш туманининг ибратли оиласи аниқланди

Фориш тумани 18-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида «Ибратли оила» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Танловда 25 та маҳалладан 7 та оила иштирок этди. Иштирокчилар тўртта шарт бўйича беллашдилар.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан берилган барча шартларни аъло даражада бажарган «Осмонсой» маҳалласидан Рашид Билоловлар оиласи танлов ғолиби бўлиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди.

«Хонбанди» маҳалласидан Саврон Хайруллаев оиласи иккинчи, «Илонли» маҳалласидан Норқуловлар ва «Яссикечув» маҳалласидан Боймирзаевлар оиласи учинчи ўринни эгаллашди.

Тадбирда «Энг намунали тадбиркор», «Энг намунали ҳунарманд», «Энг намунали ўқитувчи» номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. Ғолибларга Оила« марказининг эсдалик совғалари ва дипломлари топширилди.

Дилбар АЛИЕВА,

«Оила» илмий-амалий маркази туман бўлими раҳбари

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш