» » Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш – долзарб масала

Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш – долзарб масала

Ёнғинларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг асосий вазифаси ҳисобланади. Шу сабабли, соҳа ходимлари доимо тарғибот-ташвиқот ишларига алоҳида эътибор қаратадилар. Бу борада “Чоршанба – ёнғинлар профилактикаси куни” тадбирининг ўтказилиши алоҳида аҳамиятга эга. Чунки, ушбу тадбирда нафат соҳа ходимлари балки, барча корхона, ташкилот ва муассасалар ўз объекти учун, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳудудда жойлашган аҳоли яшаш хонадонларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун ҳамкорликда ҳаркат қилади. Бу эса ўз навбатида ўзининг ижобий самарасини кўрсатмасдан қолмайди.

Жорий йилнинг 6 ойи мобайнида Жиззах вилояти Арнасой тумани ЁХБ ходимлари томонидан мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда 7491 та аҳоли яшаш хонадонларининг барчасини ёнғинга қарши ҳолати ўрганиб чиқилди, 40722 нафар фуқаро билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Корхона, муассаса ва ташкилотларда 175 маротаба 11045 нафар фуқаро билан профилактик учрашувлар ташкил этилиб, ёнғин хавфсизлиги қоидалари тушунтирилди.

Шунингдек, туман ҳудудида жойлашган давлат тасарруфидаги объектларнинг барчасини ёнғинга қарши ҳолати текширилиб, тадбиркорлик субъектларининг 12 таси ёнғин-профилактик кўригидан ўтказилди. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини мунтазам бузиб келинаётган 44 та ҳолатда маъмурий чоралар қўлланилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида туман ҳудидида жорий йилнинг шу давригача 6 та ёнғин ҳолати қайд этилган бўлиб, ёнғинлар натижасида инсонларнинг ҳалок бўлиши ва турли тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.

 

Ином АМАНОВ

Арнасой тумани ЁХБ бошлиғи,

катта лейтенант

 

Рустам СУЯРОВ

Арнасой тумани ЁХБ инспектори,

катта лейтенант

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив