» » Жиззах вилоят ДСБ бошлиғи Бахмалда сайёр қабул ўтказди

Жиззах вилоят ДСБ бошлиғи Бахмалда сайёр қабул ўтказди

24 июль куни Бахмал туманидаги “Шодлик” ҚФЙ ҳудудида IV-сектор раҳбари, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Абдукарим Ишназаровнинг сайёр қабули ўтказилди.

Сектор раҳбарининг оммавий сайёр қабулида туман ҳокимлиги ва бошқа секторлар раҳбарлари, тегишли ташкилот ҳамда муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ қабулхонаси томонидан республика бўйлаб ташкил этилаётган бу каби оммавий қабуллар доирасида турли хил мурожаатлар қабул қилиниб, уларнинг асосий қисми учрашув давомида  қаноатлантирилган бўлса, айримлари бўйича асослантирилган ҳуқуқий тушунтиришлар берилмоқда.

 

- Мактабга борадиган йўллар талаб даражасида эмас, электр тармоқлари эскириб кетганлиги борасида муаммолар борасида мурожаат этдим, - дейди “Шодмон” қишлоғида истиқомат қилувчи Тўрабек Жўраев. – “Илғор ҳудуд” дастурига доирасида қабул қилинадиган “Йўл харитаси”га мазкур муаммолар киритилиши борасида тушунчалар беришди.

Таъкидлаш лозимки, давлат солиқ хизмати органларида солиқ тўловчиларнинг ҳар бир мурожаатига индивидуал ёндашув йўлга қўйилган бўлиб, уларни тезкорлик билан сифатли хал этилишига алоҳида эътибор қаратилади.

2019 йил 17 январда Ўзбекистон президентининг “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинган эди. 

Президент фармонида Халқ қабулхоналарига бир қатор қўшимча вазифалар ҳам юклатилди. Хусусан, Президент Халқ қабулхоналари секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали ижтимоий-иқтисодий муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилиш борасидаги фаолиятини доимий равишда мувофиқлаштириб боради.

Сайёр қабул давомида 50 нафар фуқаронинг 25 та, соғлиқни сақлаш, коммунал соҳалар, ичимлик суви, йўл, спорт-соғломлаштириш, банк кредити каби масалалар юзасидан мурожаатлари қабул қилинди. Аксарият мурожаатларнинг ечими ўз жойида ҳал қилинган бўлса, қолганларини жойига чиқилган ҳолда ўрганиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

                                                       Вилоят ДСБ Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив