» » Зоминда юз берган ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Зоминда юз берган ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Зомин туманида 24 июль куни соат 06:10ларда Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшаган 32 ёшли С.Х. бошқарувидаги “ВАЗ-21011” русумли автомашинасини “Жиззах-Зомин” йўлида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган, “Гулшан” ҚФЙда яшаган 32 ёшли Ш.Т. бошқарувидаги Nexia русумли автомашина билан тўқнашув содир этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳодиса оқибатида автомашиналарда ёнғин келиб чиқиб, “ВАЗ-21011” автомашинаси тўлиқ ва Nexia автомашинаси қисман ёниб зарар кўрган.

Натижада иккала ҳайдовчи жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган ва Nexia автомашинаси йўловчиси, ҳайдовчи Ш.Т.нинг отаси 61 ёшли Р.Т. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш