» » Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Жиззахда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Жиззахда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев тадбиркорликни жадал ривожлантириш, бўш бино ва ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланиш ва бошқа долзарб вазифалар ижроси билан танишиш мақсадида вилоятимизда бўлди ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Вилоят ҳокимлигида ўтган очиқ мулоқотда вилоят ҳокими Эргаш Салиев вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар идоралар раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари, тадбиркорлар, тижорат банклари раҳбарлари иштирок этдилар.

Мулоқот аввалида мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, улар фаолиятида учраётган тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш, қўллаб – қувватлашга оид Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган қарор ва фармонлари хусусида сўз юритилди.

Ушбу ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳаётга татбиқ этилаётгани мамлакат иқтисодиёти юксалишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларнинг улуши ортиб бораётгани эътироф этилди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3 январь кунги «Жиззах вилоятини комплекс ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солиш ва бошқаришнинг самарали моделини ишлаб чиқиш тўғрисида»ги фармони ижроси юзасидан ҳар бир туман марказида олиб борилаётган “Илғор ҳудуд” лойиҳаси доирасидаги ишлар ҳақида ҳам сўз юритилди.

Хусусан,  ҳудуд аҳолисининг яшаш шароитларини яхшилаш ва даромадларини ошириш, таркибий ислоҳотлар ёрдамида инвестициявий муҳитни яхшилаш, «Бир қишлоқ – битта маҳсулот» тамойили бўйича талаб юқори бўлган товарларни ишлаб чиқариш учун шарт-шароитларни жадаллик билан яратиш, иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш ва саноатнинг янги тармоқларини ривожлантириш, вилоятида ишлаб чиқариладиган маҳсулот ва хизматларнинг рақобатбардошлигини ошириш учун шарт – шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани айтиб ўтилди.

Тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун қулай муҳит ва шарт-шароитлар яратиш, мавжуд тўсиқ ва муаммоларни бартараф этишга қаратилган мулоқотда асосий эътибор ҳудудий ва республика даражасидаги муаммоларни ҳал этишга қаратилди.

Жумладан, тадбиркорлар томонидан кўтарилган кредит ажратиш, “ноль” қийматда ва имтиёз асосида бино олиш, солиқ ҳисоби ва тўловлари, электр ва газ таъминоти, ер майдони ажратиш билан боғлиқ масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш чоралари кўрилди.

Бўш бинолар ва ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳам муҳокама этилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар, аёллар ва вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, соғлиқни сақлаш ва тиббий хизмат кўрсатиш соҳасида қонунийликни таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та ташаббусни амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ёшлар – келажагимиз” ва “Ҳар бир оила тадбиркор” дастурлари ижроси устидан қатъий назорат олиб бориш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш борасида прокуратура органлари олдида турган долзарб вазифалар ижросини ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилиб, аниқ чора-тадбирлар белгиланди.                                                                         

Вилоят ҳокимлиги Ахброт хизмати

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

19:04
Жиззах шаҳрида янгиланган мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди
17:47
Жиззах вилоят юридик коллежида судьялар ёшлар билан учрашди
16:47
Зафарободда 100 нафар аёлни ишли қиладиган гидропоника усулидаги иссиқхона қурилишига тамал тоши қўйилди
15:36
Энди маҳалла раислари қандай даромад топади? Моддий ёрдам пуллари қисқарадими?
15:34
Коронавирус сунъий яратилган: бу фитнами ёки ҳақиқат?
15:33
Чехиялик машҳур хонанда ўзбекистонлик спортчидан фарзанд кутмоқда (фото)
15:29
Фориш туманида сенатор ва ёшлар учрашуви ўтказилди
15:21
22.02.2020 — Ванга қўрқинчли башоратида бу кун ҳақида нима деган?
15:16
ЙПХ инспекторига қўл кўтарган шахс қамоққа олинди
15:00
"KO'NGIL KO'ZI" яна Жиззахда
10:18
ASIA SCHOOL’нинг “Мактабга тайёрлов маркази” қандай афзалликларга эга?
09:30
ИИВ «Жиззахда калтакланган отахон» билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди (видео)
09:27
Россиялик хонанда Ольга Бузова тошкентлик мухлисларидан ҳайратга тушди (фото, видео)
09:25
Жиззахда “Универсиада”нинг гандбол мусобақаси ғолиблари тақдирланди
09:22
Роналду севгилиси Жоржинага ҳар ой қанча пул беради?
17:25
Божхоначилар томонидан биофаол қўшимчаларнинг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолинди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР