» » Арнасойда уйда таълим олувчи ўқувчиларга байрам дастури тақдим этилди

Арнасойда уйда таълим олувчи ўқувчиларга байрам дастури тақдим этилди

Жиззах вилоят “Камалак” болалар ташкилоти томонидан Арнасой туманидаги болалар истироҳат боғида уйда таълим олувчи ўқувчилар ва туман ёшлари учун байрам дастури ташкил этилди.

“Бахтли болалик” лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирда тумандаги уйда таълим олувчи ўқувчилар, уларнинг ота-оналари, туман ёшлари жам бўлди. Ҳарбий оркестр ҳамда муддатли ҳарбий хизматчиларнинг мусиқали ва кўргазмали чиқишлари ёшларда катта таассурот уйғотди.

Тадбир давомида вилоят ва туман сардорлари турли қизиқарли ўйинлар, китобхонлик викториналари ташкил этиб, фаол иштирокчилар тақдирланди.

Уйда таълим олувчи ўқувчилар ижросидаги шеър ва қўшиқлар ижро этиб, ҳеч кимдан кам эмасликларини амалда исбот этишди.

Уларга Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда Арнасой туман ҳокимликларининг эсдалик совғалари улашилди.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив