» » Жиззахда МИБ янги бино қурилишида ноқонуний ҳолатни аниқлади

Жиззахда МИБ янги бино қурилишида ноқонуний ҳолатни аниқлади

Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси ходимлари шаҳардаги янги қурилаётган бинода электр энергиядан ноқонуний фойдаланилаётганлигини аниқлади. 

Текшириш давомида масъулияти чекланган жамиятга қарашли бўлган қурилиши тугалланмаган бино таъминотчи корхона билан шартнома тузмасдан, тегишли ҳужжатларни расмийлаштирмасдан электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб олган.

Ҳисоб-китобларига кўра, МЧЖ таъминотчи корхонага 55 151 000 сўм миқдорда зарар етказганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан бюро тезкор ходимлари томонидан далолатнома расмийлаштирилган.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив