» » Сангзор дарёсида махсус-тактик ўқув машғулот ўтказилмоқда

Сангзор дарёсида махсус-тактик ўқув машғулот ўтказилмоқда

Жиззах вилояти ҳокимининг 2019 йил 30 июлдаги “Ғаллаорол тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Сангзор дарёсининг ўзанини тозалаш ва қирғоқ мустаҳкамлаш ишларини олиб бориш” тўғрисидаги  фармойиши тасдиқланганди.

Жорий йилнинг 1-3 август кунлари Ғаллаорол туманида “Табиий ҳусусиятли фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича вилоят Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими (ФВДТ) куч ва воситаларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилмоқда.

Ушбу ўқув машқда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодимлари ва тегишли идора ва ташкилотлардан жалб этилган махсус техника ва мутахассислар иштирок этмоқда.

Ўқув машқининг мақсади ёғингарчиликлар даврида дарёдан оқиб келадиган сув қирғоқни ювиб кетмаслиги ва М-39 ҳалқаро автомобиль йўлига хавф солмаслигини олдини олиш.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш