» » Жиззахда 8 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддаси савдоси билан шуғулланган шахсларга суд ҳукми ўқилди

Жиззахда 8 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддаси савдоси билан шуғулланган шахсларга суд ҳукми ўқилди

Жиззахнинг Бахмал туманида 8 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддаси савдоси билан шуғулланган шахсларга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Бахмал туман суди маълум қилди.

Маълум бўлишича, Тожикистон фуқароси А.Гулмуродов 8 килограмм 667 грамм «опий» гиёҳвандлик воситаларини, Тожикистондан контрабанда йўли билан Ўзбекистон чегара олди ҳудудидаги пинҳоний жойга яшириб кетилганлиги тўғрисида Жиззах вилояти Бахмал туманида истиқомат қилувчи Д.Ботировга телефон орқали хабар бериб, бу гиёҳвандлик воситаларини Самарқанд вилоятидан келувчи танишига қулай жойга чегара олди ҳудудидан олиб чиқиб беришини айтган.

Шунга кўра, Д.Ботиров ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига маълум қилган ва улар айтилган жойга холислар иштирокида чиқиб, у ердан жами оғирлиги 8 килограмм 667 грамм «опий» гиёҳвандлик воситаларини ҳужжатлаштириб олган.

Фуқаро Ф.Бекпўлатов 2016 йил 27 сентябрь куни соат 17:30 ларда, ўзининг машинасида бу гиёҳвандлик воситаларини Д.Ботировдан олиб кетиш ва келгусида қонунга хилоф равишда сотиш мақсадида Жиззах вилояти, Бахмал туманига келганида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жиноят устида фош қилиниб, тўхташ ҳақидаги буйруқларга бўйсунмасдан, уларга фаол қаршилик кўрсатиб, воқеа жойидан яширинган.

Натижада А.Гулмуродов, Ф.Бекпўлатов ва уларнинг жиноий шериклари жиноий ҳаракатларини ўзларининг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган равишда охирига етказа олмаган.

Суд томонидан А.Гулмуродовга Ўзбекистон Жиноят кодексининг 59-моддаси 8-қисмига асосан 13 йил, Ф.Бекпўлатовга 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив