15 мартдан спиртли ичимликларнинг нархи оширилмоқда

15 мартдан спиртли ичимликларнинг нархи оширилмоқда

Ўзбекистонда алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилиб, янги миқдорлар белгиланди.

Ҳужжатга мувофиқ, спиртли ичимликларнинг (пиводан ташқари) қуйидаги нархлари белгиланди:

винонинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:

– ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 11 200 сўм (илгари 9 400 сўм);
– энг кам чакана нарх – 13 200 сўм (илгари 11 200 сўм).

коньякнинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:

– ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 41 200 сўм (илгари 33 000 сўм);
– энг кам чакана нарх – 49 400 сўм (илгари 39 000 сўм).

ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотларнинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:

– ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 28 600 сўм (илгари 24 000 сўм);
– энг кам чакана нарх – 34 400 сўм (илгари 28 500 сўм).

Мазкур қарор 2021 йил 15 мартдан кучга киради.