Хонанда Егор Кридга ҳақиқий йўлбарс совға қилишди

Россиялик машҳур хип-хоп ижрочиси Егор Крид 25 июнь куни 23 ёшни қарши олди. Унга россиялик таниқли тележурналист ва модель Виктория Боня ҳақиқий йўлбарс совға қилди.
 
Модель йўлбарсни унинг шарафига Боня деб аташни сўради, Егор эса бунга бажонидил рози бўлди. Ўзининг янги дўсти билан Егор Крид Москвадаги ресторанлардан бирига ташриф буюрди.
 
Туғилган кун базмида Егор ўзининг хит қўшиқларини куйлади ва журналистларга ҳозирда қалби "бўш” эмаслигини айтди. Бироқ, у қалбини забт этган инсоннинг номини ошкор этмади.
 
Айрим ОАВларнинг берган маълумотларига кўра, Егор "Серебро” гуруҳи аъзоси Ольга Серябкинага уйланмоқчи.
 
Йўлбарсга қайтадиган бўлсак, туғилган кун тадбиридан сўнг Егор уни қаерга олиб кетгани ҳали маълум эмас. Криднинг ижтимоий тармоқдаги кузатувчилари йўлбарсни ҳайвонот боғига бериши кераклигини айтишяпти.
Нигина Ҳакимова
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 30-06-2017, 14:59
0
357

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

  • яндекс.ћетрика Яндекс.Метрика –ейтинг@Mail.ru
  • Таҳририят билан боғланиш

  • +998 91 569-16-99, +998 91 599-54-44
  • jizzaxcity@umail.uz
  • Жиззах, ш. Ш.Рашидов, к. 116-уй
  • 2014-2018 Сайтдаги хабарлардан фойдаланилганда www.Sangzor.uzга ҳавола кўрсатилиши шарт. ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1150
    18+
    Юқорига