Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Маданият
  3. Абдуллажон кинога қайтди

Абдуллажон кинога қайтди

Cана : 03-08-2017   /   Маданият   /   кўрилди: 605

Режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг "Абдуллажон" фильмидаги Абдуллажон роли орқали мухлисларга яхши таниш актёр Шуҳрат Қаюмов яна бир ўзбек фильмида суратга тушмоқда.

Фильм ижодкорларининг маълум қилишича, мазкур янги картина "Темур" деб номланган бўлиб, у жангари жанрда.

Фильмда бош ролларни Алихан тахаллуси билан танилган Нурмуҳаммад Ҳусниддинов ҳамда Элёр Маҳкамовлар гавдалантиришмоқда. Шунингдек, картинага ўзбек актёрларидан ташқари Gollywood ҳамда қозоғистонлик актёрлар ҳам жалб этилгани айтилмоқда.

Фильмнинг дастлабки суратга олиш ишлари шу йилнинг ёз ойи ўрталарида Жиззах вилоятида бошланган. Фильм режиссёри Айюб Шаҳобиддинов.

Маълумот учун, "Абдуллажон” фильми 1992 йилда экранларга чиққан. Унда Абдуллажонни таниқли оператор Малик Қаюмовнинг набираси Шуҳрат Қаюмов ижро этган. Актёр бугунги кунда оператор сифатида фаолият олиб бормоқда. 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!