Андижонда Навоийни ёд олдилар...

Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси Андижон вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган кўрик-танлов айнан Алишер Навоийга бағишланди. Партия Марказий Кенгаши ташаббуси билан ўтказилган "Навоий ворислари” маънавий-маърифий Республика кўрик-танлови Андижон шаҳридаги 2-Маиший хизмат касб-ҳунар коллежида ўтказилди.

Кўрик-танловда иштирок этган ёшлар томонидан танловнинг белгиланган 4 шарти бўйича Навоий бобомизнинг ғазалларини бехато ва ифодали ўқиш, ғазал матнининг насрий баёни ҳамда ғазал матнидаги тушунилиши қийин бўлган сўзларни изоҳлаб бердилар.

Танлов иштирокчилар томонидан ижро этилган Навоийнинг рус ва инглиз тилларидаги ғазаллари тадбир қатнашчилари ва ҳакамлар хайъати аъзолари томонидан юксак баҳоланди.

Якунда Андижон шаҳридаги 24-умумий ўрта мактаби ўқувчиси Н.Саидханова ғолибликни қўлга киртиб, 2018 йил февраль ойида Навоий вилоятида бўладиган Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Тадбир якунида танлов иштирокчилари партия вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари ҳамда диплом ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

ЎзМТДП Андижон вилоят Кенгаши

етакчи мутахассиси С.Даминов

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 16 10 2017 йил
0
217

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига