Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Маданият
  3. Рустам Саъдиев Имом Бухорий ҳаёти ҳақидаги фильм устида иш бошлаганини маълум қилди

Рустам Саъдиев Имом Бухорий ҳаёти ҳақидаги фильм устида иш бошлаганини маълум қилди

Cана : 12-01-2018   /   Маданият   /   кўрилди: 307
Кинорежиссёр Рустам Саъдиев Ўзбекистон Президенти топшириғи асосида Имом Бухорий ҳаёти ҳақида қиммат бюджетли, икки қисмли бадиий фильм устида иш бошлаганини билдирди, деб хабар берди «Telegraf.uz».

Кинорежиссёрнинг айтишича, «бир неча миллион долларлик» бу кинолойиҳа давлат гранти асосида «Ўзбеккино» ДАК ва Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳамкорлигида суратга олинади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил охирида кинематография вакиллари билан учрашган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «исломий мавзудаги фильмларни суратга олиб, масжидларда намойиш қилиш» таклифи билан чиққан эди.

Саъдиевга сўзларига кўра, Термизий ва Бухорий ҳақида кинофильмлар устидаги ишлар жадал суръатлар билан бошланган. «Президентимиз маблағ ва техника масаласида муаммо бўлмайди, деб ваъда берди. Керак бўлса ўша Голливуд ишлатадиган энг сўнгги кинотехникаларни сотиб оламиз. Фильмга жаҳон кино юлдузлари таклиф қилинади», — деди режиссёр.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!