АҚШ киносанъати академияси 12 январда "Оскар” мукофотига даъвогар фильмлар бўйича овоз беришни якунлади. Бу ҳақда твиттерда маълум қилинди.  

Барча йўналишлар бўйича даъвогар фильмлар 23 январда эълон қилинади. Ғолиблар учун якуний овоз бериш 20-27 февраль кунлари бўлиб ўтади, совриндорлар номлари "Оскар”нинг юбилей – 90-тақдимотида эълон қилинади. Маросим 4 март куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтади. 

Ташкилотчилар аввал маълум қилгандек, йилнинг энг яхши фильми учун курашиш ҳуқуқига 341 та тўлиқ метражли фильм эга. "Хорижий тилдаги энг яхши фильм” йўналиши бўйича 92 та давлат фильмлари номзодликка қабул қилинган. 

АҚШ киносанъати академияси кино ва унга яқин касбларда фаолият юритувчи 6 мингга яқин ижодкорни бирлаштиради. Турли йўналишлар бўйича номзодларни академиянинг тегишли бўлимлари академиклари танлайдилар, "Йилнинг энг яхши фильми” учун эса академиянинг бутун таркиби овоз беради.