» » Бу актриса болалар уйида яшаганини ва унинг куёви хонанда эканлигини билармидингиз?

Бу актриса болалар уйида яшаганини ва унинг куёви хонанда эканлигини билармидингиз?

Азиза Бегматова 1943 йил 7 сентябр санасида Сурхондарё вилоятида туғилган. Актрисанинг болалиги уруш йилларига тўғри келган шу сабабдан у болалар уйида катта бўлишга мажбур бўлган.

Мактабни тамомлагач, актрисаликка бўлган қизиқиши туфайли Тошкент театр ва рассомчилик санъати олийгоҳида таҳсил олган.

У ўз фаолиятини Аброр Ҳидоятов номидаги Ўзбек давлат драма театрида  бошлаган.

Азиза Бегматова ҳозиргача 50 дан ошиқ фильм ва спектаклларда қатнашган. У нафақат ўзбек киносида балки бир нечта рус фильмларида ҳам суратга тушган.

Ушбу актриса ўзбек томошабинларига «Чеча» номли спектаклидаги Чеча образи орқали танилган. Шу боисдан кўпчилик томошабинлар актрисани ҳалига «Чеча» номи билан танишади.

Актриса ўзининг санъат соҳасидаги кўп йиллик хизматлари учун  «Ўзбекистон халқ артисти» унвони билан тақдирланган.

Актрисанинг шахсий ҳаёти ҳақида: Азиза Бегматова 1969 йилда турмушга чиққан. Актрисанинг уч фарзанди бор. Кўпчилигимиз таниган хонанда Тоживой Шукуров актрисанинг куёви бўлиб, унинг Муҳайё исмли катта қизига уйланган.

Ҳозирги кунда 76 ёшдаги Азиза Бегматова ҳали ҳам ўзининг актрисалик фаолиятини давом эттириб келмоқда.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

11:27
Ўзбекистонда доллар ва евронинг расмий курси ошди
11:23
Жиззах: рақамли иқтисодиёт сари янги қадам
11:10
Электрон ҳисобварақ фактуралари: хавфсиз, тезкор, самарали
10:44
Давлат бюджетидан пул сарфламасдан қурилаётган бинолар
10:41
"JIZZAX ORGANIC" биринчи миллий чорвачилик кластери
09:56
Россияда коронавирусни даволаш учун самарали дори ишлаб чиқилди
09:36
Халқ таълими вазири мактаб битирувчиларига мурожаат қилди
09:35
“O‘zbekiston 24”ни танқид қилган журналистлар “Спорт” телеканалидан бўшатилди
09:21
Наҳотки, интернетдан бошқа барча ОАВ ўз фаолиятини якунласа?
09:14
Қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашув юз берди
09:11
Дунёда илк бор 5G тармоғи ишга тушди
07:00
Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин!
22:43
Ўйин: Хўжа Нуриддин хожи мадрасаси
16:20
Жиззах шаҳридаги 9 қаватли уйларни пазл кўринишини теринг
13:01
Жиззах вилояти, шаҳар ва туманлар интерактив харитаси
09:43
YouTube эндиликда ухлаш вақти бўлганини эслатиб туради
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР