“Asia school”: Онлайн дарслар – масофавий таълимга йўл!

“Asia school”: Онлайн дарслар – масофавий таълимга йўл!

Телеканаллар орқали йўлга қўйилган онлайн дарс машғулотларига нафақат ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ҳам кўникиб улгурдилар. Дунё тажрибасидан маълумки, масофавий таълимнинг қатор афзал жиҳатлари бор. Аввало, вақт тежалади. Ўқувчилар мавзунинг бирор тушунмаган жиҳатинивидео дарсликларни қайта кўриш орқали билимларини мустаҳкамлаш имконига эга бўладилар. 

Жиззах шаҳридаги“Asia school”замонавий нодавлатмактаби ўқитувчилари айни кунларда ўқувчилар билан доимий виртуал мулоқотда: устозлар томонидан телеграмда очилган гуруҳларга қарийб барча ўқувчилар бириктирилган. Энг муҳими ўқитувчиларнинг ўзлари онлайн сабоқларни тайёрлаб, кундалик вазифаларнинг ижросининазорат қилиб бормоқдалар.

Гуруҳларга ота-оналар ҳам жалб этилган – фарзандининг уй шароитида қай даражада билим олаётгани ҳамда ўқитувчилари қандай баҳо бераётганини кузатиб боришяпти.

Телеканаллар орқали бериб борилаётган онлайн дарслардаги айрим камчиликлар кўзга ташланаётган бир пайтда, “Asia school” жамоасининг профессионаллик билан мавзуларга ёндашаётганликлари ота-оналарни қувонтирмоқда.

- Менинг фарзандим ушбу мактабнинг 5 синфида ўқийди, - дейди Г.Алишева. - Ўзим ҳам ўқитувчиман. Бу “Asia school” мактабидаги ҳамкасбларимнинг фаолиятларини таҳлил қилиш имконини бермоқда. Касбдошларим томонидан ўтилаётган онлайн дарслар содда ва ўқувчиларнинг тушуниши учун жуда ҳам қулай тарзда тайёрланмоқда. Синф раҳбари ҳам ўз ўқувчиларининг кун давомида нималар билан банд эканлигини кузатиб бормоқда.

Карантин даврида “Asia school” сингари нодавлат таълим муассасалари ўз ўқувчиларининг тақдирига бефарқ бўлмасдан, улар учун тинимсиз изланишда давом этишмоқда. Бу эса келгусида ўқувчилар орасида масофавий таълим олиш кўникмасини шаклланишига сабаб бўлади.

«ASIA SCHOOL»  замонавий таълим мактаби ҳақидаги батафсил маълумотни қуйидаги рақамлар орқали билиб олишингиз мумкин: +998 72 221 99 99

Шунингдек, телеграм тармоғидаги https://t.me/asiaschooluz канали орқали зарур маълумотлар билан танишиш имкониятига эгасиз.

Манзил: Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 49-уй.

Мўлжал: Эски “ЦУМ” савдо маркази.

Реклама ҳуқуқи асосида