Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Маданият
  3. Дуэйн Жонсон «Форсаж»нинг янги қисмида суратга тушишни истамаяпти

Дуэйн Жонсон «Форсаж»нинг янги қисмида суратга тушишни истамаяпти

Cана : 09-04-2018   /   Маданият   /   кўрилди: 181

 

Голливуд актёри Дуэйн Жонсон Rolling Stone журналига берган интервьюсида «Форсаж» кинофраншизасининг навбатдаги қисмида тушишни истамаётганини тан олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Айтилишича, бош роль ижрочиси Вин Дизель билан ораларида келиб чиққан ихтилоф бунга сабаб бўлган.

2016 йилда Дуэйн Жонсон Instagram’даги саҳифасида Вин Дизелни суратга олиш майдонида ўзини нопрофессионал тутишда айблаган эди. Интервьюда айтилишича, ҳозирги пайтда ихтилоф бартараф этилган, аммо Жонсоннинг фильмда қатнашиш-қатнашмаслик масаласи ноаниқ бўлиб турибди.

«Суратга олиш ва ҳамкорликка бўлган қарашларда ва ҳаётий фалсафаларда фундаментал фарқ борлигини тушундим. Буни тушуниш учун вақт керак бўлди, аммо ҳозир аниқлик киритилганидан хурсандман», — деди Жонсон.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!