Маҳмуд Намозов “Кўза”га кетган 7000 АҚШ доллари сирини очди

 

Ўзбекистон халқ артисти Маҳмуд Намозов "Даракчи” газетасининг журналисти Садоқат Аллаберганова билан суҳбатлашди. Эл суйган ижодкорнинг баъзи қалтис саволларга берган жавоби сизни ҳам бефарқ қолдирмаслиги аниқ...


— "Кўза”дан кейин "хит” қўшиқ эшитмадик.
— "Кўза” қўшиғи клипига етти минг доллар маблағ сарфлаганман. Телевидениеда намойиш қилиш учун ҳам яхшигина пул кетган. Ижодим мобайнида бирорта қўшиққа бу қадар кўп маблағ ишлатган эмасман. Эксперимент қилишни яхши кўрадиган ижодкор бўлганим учун бу ишга қўл ургандим. Шу қўшиқдан сўнг чиққан учта альбомимдаги бирорта қўшиқнинг даражаси "Кўза”дан паст эмас. Фақат уларнинг ҳар бирини яна шунча маблағ эвазига "промо” қилгим келмаяпти.

— Фикрингизни тушундим, бироқ "промо”сиз ҳам "хит” бўлаётган қўшиқлар талайгина-ку! Лекин сизнинг мисолингизда бундай деёлмайман, балки янглишаётгандирман?
— (Кулиб) Сиз менинг мухлисим эмассизда, бошқа хонандаларнинг қўшиғини тинглайсиз. Куни кеча бир даврада кутилмаган ҳолат бўлди. "Тошканим” қўшиғини куйлаб беринг, рақс тушамиз”, деб қўйишмади. Йўқса, бу қўшиқ чиққанига уч йил бўлган. Ўрни келганда айтмоқчиман, Худога ёққан ишим бордирки, тақдир мени пойтахтга олиб келди. Қийинчилик, армоннинг аччиқ азоби-ю, бахт, муваффақиятнинг гаштини шу ерда тотиб кўрдим. Фарзандларим шу ерда дунёга келди, ўқиди, ўз йўлини топди. "Тошканим” пойтахтнинг баланд бинолари-ю, сўлим гўшалари учун эмас, балки юқоридаларнинг бари учун миннатдорчилик сифатида куйланган қўшиқ эди.

Манба: Darakchi.uz dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 10-04-2018, 07:02
0
84

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига