Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Маданият
  3. Муҳаммад Юсуф таваллуди у туғилган заминда кенг нишонланди

Муҳаммад Юсуф таваллуди у туғилган заминда кенг нишонланди

сана : 27-04-2018   /   Маданият, Миллий тикланиш ДП   /   кўрилди: 346

Ўзбекистон халқ шоири, самимий шеърлари оҳанграбо қўшиқларга айланиб, ҳар бир ўзбек хонадонига кириб борган лирик шоир Муҳаммад Юсуф ХХI аср ўзбек адабиётида ва шеъриятида сўнмас юлдуз бўлиб ҳар бир дилларда порлайди.

  

Шоир ўз она ватанига, табиатга ва инсониятга бўлган илиқ ҳиссини ўзининг юракларни ларзага солувчи, гарчанд содда тилда ёзилган бўлса-да одамни чуқур ўйга чорловчи шеърлари билан ўқувчи қалбида ўчмас из қолдирган.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан Андижон шаҳрида қад рослаган буюк шоир Муҳаммад Юсуф номли мактаб атрофида вилоят фаоллари жам бўлдилар. 17 йилдирки шоир таваллуд топган 26 апрель санаси Ўзбекистонда кенг нишонланиб келинади. Қўшни Қирғизистон республикасидан ташриф буюрган меҳмонлар,Қирғизистон ёшлари иштирокида бўлиб ўтган тадбирда Андижон вилояти хокимлиги, вилоят "Ёзувчилар уюшмаси”, Ўзбекистон халқ шоирлари, Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси Андижон вилоят кенгаши, партия "Ёшлар қаноти”, "Аёлларқаноти” фаоллари, депутатлар, халқ таълими вилоят бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, вилоят маънавият ва маърифат маркази, вилоят ОАВлари иштирокида шоирнинг хотираси ёд олинди. Маънавий-маърифий тадбир аввалида вилоят фаоллари Мухаммад Юсуф хайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, унга хурмат бажо келтирдилар.

Тадбирда Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партиясининг аъзолари Ўзбекистон халқ шоири, Тўлан Низом, вилоят "Ёзувчилар уюшмаси” раиси Хуршида Қўчқарова, шоир Баходир Андижонийлар сўзга чиқишиб, шоирнинг ўчмас хотираси келажакдаги ижодкор ёшлар учун ўрнак бўлишини таъкидладилар.

Бир сўз билан айтганда Ўзбекистон халқ шоири, Муҳаммад Юсуфнинг ижодига нафақат Ўзбекистонда балки, қўшни Республикаларда ҳам мухлислари бор эканлигини таъкидлаш жоиз.

Зеро ижод ахли доимо жамиятдаги ходисаларни илхом билан баён этиб келган.

Хавотир

Қўрқаман, эртага мен ўлиб кетсам,
Ётар бўлсам қумга ботиб кўзларим,
Кўнглимни кўчкидай босади бир ғам –
Йиғлашниҳам билмас менинг қизларим…

Энг яқин дўстларим ғийбатим қилар,
Энг заиф душманим устимдан кулар.
Улар-ку, не қилса ўзлари билар,
Йиғлашни ҳам билмас менинг қизларим…

 

 

 

 

 

ЎзМТДП Андижон вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Сардорбек ДАМИНОВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!