Расман! Ўзбекистонга киришга қўйилган чекловлар муддати узайтирилди

Расман! Ўзбекистонга киришга қўйилган чекловлар муддати узайтирилди

Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2020 йил 21 декабрдан 2021 йил 10 январга қадар Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари билан халқаро авиарейслар (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республикага кириш) тўхтатилган эди.

Бугунги кунга қадар юқорида қайд этилган мамлакатларда эпидемиологик вазият мураккаблиги сақланиб колганлиги сабабли чеклов муддати 1 февралга қадар узайтирилди.

Эслатиб ўтамиз, "Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатларида сўнгги 14 кун давомида бўлган шахслар юқоридаги чеклов амал қилган давр мобайнида Ўзбекистон Республикасига киритилмаслиги белгиланган, дейилади"- Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.