Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Маданият
  3. «Ўзбеккино» миллий агентлиги Обид Асомовни 55 ёши билан қутлади

«Ўзбеккино» миллий агентлиги Обид Асомовни 55 ёши билан қутлади

Cана : 22-10-2018   /   Маданият   /   кўрилди: 70
Таниқли сўз устаси, «Мультипликацион фильмлар студияси» ДУК директори Обид Асомов бугун, 22 октябрь куни туғилган кунини нишонламоқда.

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги Facebook’даги саҳифаси орқали Обид Асомовни бугунги сана билан табриклади.

«Ҳурматли Обид Асомов !

‘Ўзбеккинo’ Миллий агентлиги раҳбарияти Сизни баркамол 55 ёшингиз билан қутлайди. Соғлигингиз мустаҳкамлиги, фарзандларингиз ва шогирдларингиз камоли, меҳнатингизнинг муносиб қадрланиши, эзгу ниятларингизнинг ижобатидан ҳосил бўладиган бахтли онлар умрингизнинг ҳар бир дақиқасини безасин! Туғилган кунингиз муборак!», — дейилади хабарда.

Маълумот учун, Обид Асомов 1963 йил 22 октябрь куни Тошкентнинг Чилонзор туманида таваллуд топган.

1998 йилда «Обид-А театри» ҳажвий гуруҳини ташкил этган. 2006 йилдан Россия телевидениеси «Россия-1» телеканалининг «Эгри ойна» ҳажвий кўрсатувида қатнашиб келган. 2009 йилда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Обид Асомовни танқид остига олди ва тақиқ қўйди. 2017 йилда ундан барча тақиқлар олиб ташланди. 2018 йил 24 май куни Ўзбеккино миллий агентлиги қошидаги «Мультипликацион фильмлар студияси» ДУК директори этиб тайинланди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!