Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Ички ишлар бошқармаси бошлиғи зафарободликлар билан учрашди

Ички ишлар бошқармаси бошлиғи зафарободликлар билан учрашди

Cана : 07-12-2018   /   Янгиликлар, Жамият, Ҳуқуқ   /   кўрилди: 187

Зафаробод туманида вилоят ички ишлар бошкармаси бошлиғи, генерал-майор Гайрат Кодиров аҳоли билан мулоқот ўтказди. Мазкур мулоқотда туман ҳокимлиги, ҳудуддаги ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари иштирок этишди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ғайрат Қодировга йиғилганлар бир қатор ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан мурожаат этишди. Ичимлик суви, электр, суюлтирилган газ ва кўмир таъминотини яхшилаш, электр тармоқлари ва трансформаторларини янгилаш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун ер майдонлари, кредит ажратилиши каби масалалар кўтарилди.

Шунингдек, иш билан таъминлаш, нафақа олиш, даволаниш, вилоят марказига автобус қатновини йўлга қўйиш, мактабгача таълим муассасаси таъмири, йўллар қурилиши, ариқларни қазишга доир истак ва таклифлар билдирилди. Кўтарилган ҳар бир масалага масъуллар бириктирилиб, бажарилиш муддатлари қатъий белгиланди.

Тадбирдан сўнг вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғайрат Қодиров фуқаролар йиғини ҳудудидаги ташландиқ ҳолатга келиб қолган маданият саройида бўлди ва мазкур иншоотни тиклаш юзасидан тавсиялар билдирди.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!