Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Жиззахда “Конституция - ҳуқуқларимиз кафолати” шиори остида кўрик-танлови ўтказилди

Жиззахда “Конституция - ҳуқуқларимиз кафолати” шиори остида кўрик-танлови ўтказилди

Cана : 07-12-2018   /   Янгиликлар, Жамият, Ҳуқуқ   /   кўрилди: 190

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейида "Конституция - ҳуқуқларимиз кафолати” шиори остида кўрик-танлов уюштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги билан муносабати ташкил этилган ушбу кўрик-танловда лицейнинг 1-босқичида таълим олаётган ёшлар инглиз тили фанини қанчалик ўзлаштирганликларини намоён этишди. Чунончи, танишув шартида ўқувчилар ўзлари, ота-оналари, таълим муассасаси, ўқитувчилари ҳамда турли жабҳаларда юқори натижаларни қайд этаётган тенгдошлари тўғрисида маълумот бердилар.

Кейинги шартда танлов қатнашчилари уларга эшиттирилган матнни қанчалик тушунганликларини намоён қилишларига тўғри келди. "Сўздан сўз ясаш” шартида эса ўқувчиларнинг луғат бойлиги ва саводхонлиги синовдан ўтказилди. Сўнгги шартда ёшлар суратлардаги тасвирларни изоҳлаш орқали республикамиз конституцияси ҳақида атрофлича фикр билдирдилар.

Танлов қатнашчиларининг билимларини Жиззах Давлат педагогика институтининг ўқитувчилари баҳолаб боришди. Улар орасида олий ўқув юртида шатнома асосида ишлаётган америкалик Вивиана Марсел ҳам бор.

- Лицей ўқувчиларининг инглиз тили фанини бунчалик билишлари очиғи мени ҳайратлантирди. Уларнинг 1-босқичдаёқ инглиз тилини бу даражада ўзлаштирганликлари катта умидлар уйғотди. Ёшларнинг ўз фикрларини эркин ва аниқ ифодалашларидан қувондим. Уларга бу тилни ўрганишларида ва билим олишларида улкан муваффақиятлар тилайман, - америкалик Вивиана Марсел.

Дарҳақиқат, ўқувчиларнинг хориж тилларини ўрганишга иштиёқи ва эришаётган натижалари ушбу таълим муассасасида хориж тилларини ўрганиш учун барча шароитлар мавжудлигини сездиради. Айтганча, кўрик-танловда бошловчилик қилган лицейнинг 3-босқич ўқувчиси Нигора Мамараимова Би-1 (В-1) сертификати соҳиби. Бу сертификат унинг инглиз тилини мукаммал билишидан дарак беради.

Анъанага мувофиқ, кўрик-танлов якунида ғолибликни қўлга киритган ёшлар рағбатлантирилди. Бундай кўрик-танловлар лицейнинг юқори босқич ўқувчилари ҳамда Ички ишлар вазирлиги тизимидаги бошқа академик лицейлари вакиллари иштирокида ҳам уюштирилади.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!